Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик Фаррух Жўраев (6-6-1, 2 КО) ҳам иштирок этди. Жўраевга қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаев (5-0, 3 КО) рақиблик қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг 2-раундда Қўнқабаевнинг ғалабаси билан якунланди. Қўнқабаевнинг бир қатор кучли зарбаларидан кейин ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.
Шу тариқа, Қўнқабаев проф боксдаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Қайд этиш керак, мазкур баҳсда Қамшибек ЖАР вакили Жонни Миллерга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Бироқ африкалик боксчи жароҳат олган ва шу сабабли Қамшибекка бошқа рақиб топилган.
Маълумот учун, Жўраев сўнгги маротаба 2021 йилнинг ноябрь ойида рингга кўтарилган. Ўшанда у қозоғистонлик бошқа боксчи Бекзад Нурдаулетовга очколар эвазига ютқазиб қўйганди.