Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени собиқ ҳужумчи Тьерри Анри билан таққослади.
У менга Анрини қандайдир кўникмаларда эслатади. Ростини айтсам, у ҳар ҳафта мени ҳайратда қолдиради.
Мавсум бошида уни ўз мухлислари ўйиндан-ўйингача ҳайдаб юборишган. У ўшанда жим бўлган ва фақат ўзини кўрсатишини таъкидлаган. У ўз сўзини амали билан тасдиқлайди, «ПСЖ» кийиниш хонасидагиларнинг 90 фоизи унга эргашади», — дейди Пети.