Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Про лига-2022 юлдузлари...

Баҳо:
+ | -

Про лигада Суперлига йўлланмасини кўзлаган жамоалар бисёр. Демак, мавсум қизғин кечишидан умид бор. Қуйида ушбу дивизионда тўп сураётган, ўз вақтида элита ҳавосидан баҳраманд бўлган юлдуз футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Шаҳбоз ЭРКИНОВ  («Андижон»)

Виктор Кумиков таркибни кучайтириш ишларида тажрибаси катта ўйинчиларга эътибор қаратди. Шаҳбоз Эркинов шулар жумласидан. Ўтган икки мавсумни «Бунёдкор» сафида ўтказган ҳужумчи Про лига иштирокчисидан тушган таклифни қабул қилди. Аслида «Андижон» ўтган йили Эркиновни нишонга олган, бироқ келишув амалга ошмаганди. Кўрамиз, энди футболчи ишончни оқлай олармикан?

Суҳроб БЕРДИЕВ  («Янгиер-қурувчи»)

Қўқонлик мухлислар ёқимтойига айланган Бердиев қишда бир нечта таклифларга эга бўлганди. Жароҳати сабабли анча вақт жамоасига ёрдам беролмади. 2021 йилги мавсумнинг аксар қисмини захирада ўтказган футболчи «Қўқон-1912» билан шартномаси якунига етгач, бир муддат «Сурхон» маш-ғулотларида иштирок этди, шунингдек, унга «Андижон» ва хориж жамоаларидан ҳам чорлов бўлди. Лекин кутилмаганда, Бердиев трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Янгиер-қурувчи»дан тушган таклифни қабул қилди. Про лиганинг илк турида у антиқаҳрамонга айланди: «ғиждувон»-га қарши баҳсда пенальтидан фойдалана олмади.


Бобур ДАВЛАТОВ  («Андижон»)

2011 йили Мексика яшил майдонларида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ажойиб ўйинлар кўрсатган Давлатов фаолиятида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Қайсидир маънода, жароҳатлар ҳам унинг фаолиятига таъсир кўрсатди. Асосан Россия ва Қозоғистондаги фаолиятидан сўнг футболчи ўтган мавсумни «Металлург»да ўтказди. Бекободликлар сафида ҳам етарли имкониятга эга бўлмагач, «Андижон»дан қўним топди.


Аъзам АЛИЕВ («Турон»)

Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган Алиев бу мавсум ҳам Про лигада тўп суради. Ўтган мавсумни «Нефтчи»да ўтказиб, жамоа билан Суперлигага йўлланма олган ярим ҳимоячи энди бу ишни яйпанликлар билан уддалаш ниятида. Алиев - тезкор ўйинчи, майдонни ҳам яхши кўра олади. Муҳим вазиятларда жамоадошларини голли вазиятарга чиқаради. Қисқаси, у Про лиганинг энг яхши футболчиларидан биридир.


Обид ЖЎРАБОЕВ  («Бухоро»)

Яна бир Наманган футболи вакили янги мавсумни «Бухоро»да бошлади. Жўрабоев 2021 йили «Динамо»нинг Суперлигага чиқишига катта ёрдам берганди. Кутилмаганда, Самарқанд клуби раҳбарияти вазифа бажарилганидан сўнг кўплаб футболчилар билан хайрлашди, жумладан, Жўрабоев ҳам жамоани тарк этди. Ҳаким Фузайлов «Бухоро» бош мураббийи этиб та-йинланганидан сўнг, собиқ шогирдларини ўз олдига чорлади. Улар орасида Жўрабоев ҳам бор. Жамоанинг вазифаси ўзгармаган - Суперлигага чиқиш.


Абдуқаҳҳор ҲОЖИАКБАРОВ («Янгиер-қурувчи»)

Катта тажрибага эга қанот ҳимоячиси фаолиятида пасайишлар кузатилмоқда. Ўтган мавсумни «Турон»да ўтказган Ҳожиакбаров асосан захирада қолиб кетди. Яйпанликлар элитадан тушиб кетганидан сўнг Абдуқаҳҳорга бир қатор таклифлар бўлди. Лекин якунда у ҳам Про лигада ўйнашга қарор қилиб, «Янгиер-қурувчи» таклифига ижобий жавоб берди. Агар маҳоратли қанот ҳимоячиси тўлиқ спорт формасига тушиб олса, жамоасига ёрдам бериши турган гап.

ИЗЗАТБЕК тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 26.03.2022.
Ўқилди: 1928 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.