«Ювентус» «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Доменико Берардига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Fichajes.
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри келаси мавсумда ҳужумчи Душан Влаҳовичдан унумли фойдаланиш учун 4-3-3 тизимига ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Алваро Мората вингер эмас, Пауло Дибала эса мавсум охирида «бьянконерилар» билан хайрлашмоқчи.
27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум А серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ унга «Реал» ва «Милан» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.