Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Қ.Асланов: "Бугунги ўйин тақдирини индивидуал маҳорат ҳал қилади"

Баҳо:
+2 | -

"Очиғини айтсам, кечаги натижадан кейин, бир нима дейишга ҳам қўрқади одам. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда “Барселона”нинг ғалабасига кўпчилик ишонаётганди. Аслида эса… Мен ҳисобнинг қалтислигини ва “Барселона” иккита гол урса ҳам хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқлигини айтгандим. Жамоа айнан ўша паллада бўшашди ва Рамиресдан ҳал қилувчи гол ўтказиб юборди. Умуман кечаги Ўйин бизга, ҳар қандай ҳолатда ҳам кескин фикрлар билдириш керакмаслигини яна бир бор исботлади. 

Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, менимча, ўйин тақдирини индивидуал маҳорат ҳал қилади. Бу икки жамоа тактик схема ва услуб борасида бир-бирига ўхшаб кетади. Ҳатто йил бошида, Хедира ва Ўзил сотиб олингач, “Реал”нинг айнан “Бавария”га ўхшаш йўналишдаги жамоа бўлишини кўп мутахассислар таъкидлагандилар. Ҳақиқатан ҳам шундай, фаол қанотлар, зич марказ, ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтиш, майдон марказида кўп тўхтамаслик каби хусусиятлар ҳар икки жамоада муҳим саналади.

Бундай ҳолатларда, кучлироқ ижрочиларга эга бўлган жамоанинг имконияти ошиб кетади. Биз кечаги ўйин каби, ҳимоя ва ҳужум қарама қаршилиги дея олмаймиз, бугун айнан ижрочиларнинг маҳорати асосий планга чиқади. Бу борада, албатта, чизиқлар бўйича оладиган бўлсак, “Реал” кучлироқ кўринади. Роналду Риберидан, Бензема Гомесдан кучлироқ ва ҳоказо… Лекин ҳисоб ҳозирча “Бавария” фойдасига.

Демак, “Бавария” илк дақиқалардан очилмаса керак. Бундай ҳолда “Реал”да конкрет муаммолар юзага келади. Мадрид жамоаси айнан позицион ҳужумлардан фойдаланишда бир қатор муаммоларга эга. Мана шу паллада, юқорида айтганимдек, кимнидир индивидуал ҳаракати муҳим. Қайсидир эпизоддан фойдаланиш ва керакли голни уриб олиш “Реал” учун жуда муҳим. Биргина гол мезбонларни фаворитга айлантиради. Ҳам ҳисобда, ҳам ўйин борасида. “Бавария” олдинга чиқишга мажбур бўлиб қолади, бундай вазиятларда эса, тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишда “Реал”га етадигани йўқ.

Хуллас, илк голгача ёпиқ футбол кўришимиз мумкин. Агар томонларнинг бири гол урса, уёғига жуда ҳам очиқ, деярли майдон марказисиз ўйин кўрсак керак.  

Айтганча, яна бир гап. “Эл Классико”даги ғалаба “Реал”нинг бироз эйфорияга солиб, бироз бўшаштириши мумкин эди. Аммо кечаги “Челси”нинг ғалабаси ҳар қандай ҳолатда, ҳаммада имконият борлигини кўрсатди ва “Реал”га огоҳлик қўнғироғи бўлди. Бошқа тарафдан, “Челси”да барибир муаммолар борлигини инобатга олсак, Бугунги ўйинга рақиблар “финалдан олдинги фина” мақомида қарашлари мумкинлигини таҳмин қилса бўлади"

Қаҳрамон Асланов

  ("Стадион" газетаси ва сайти журналисти)

  

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:08, 25.04.2012.
Ўқилди: 6613 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.