"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати жароҳатидан тикланиш арафасида, дея хабар берди журналист Хави Мигель.
Маълумотларга кўра, футболчи ҳозирда тикланишнинг сўнгги босқичидан ва у эртдан жамоа аъзолари билан машғулотларни бошлайди. Фати апрель ойининг ўрталарига ўйинларда иштирок этиш учун тиббий рухсатнома олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, форвард Испания кубоги чорак финалидан ўрин олган "Атлетик Бильбао"га қарши (2:3) ўйинда жароҳат олган эди.