Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Лапорта: «Куманни ишдан бўшатганимдан афсусланмайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта бош мураббий Роналд Куманнинг Каталония клубидан истеъфога чиқарилиши тафсилотларини ошкор қилди.

«Биз Роналд билан гаплашдик», - дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo. «Куман мендан «Барселона»га менежер сифатида мос келдимми, деб сўради. Мен жуда аниқ жавоб бердим, йўқ, мос келмадинг. Аммо шундай бўлса-да, биз унга иккинчи имконият беришга қарор қилдик. Бу жамоада катта зарар бўлди, ўйинчиларнинг мотивацияси сусайди».

Каталония клуби президентининг сўзларига кўра, қайсидир пайт у Куман нотўғри йўлдан кетаётганини кўрган.

«Мен Куманнинг ишдан кетганига афсусланмайман ва мен ҳамма нарсани «Барселона» манфаати учун қиламан. Мен виждонимга қараб иш қилмасамгина афсусланаман. Бу ҳолатда бундай бўлмаган», - дейди у.

Куман 2020 йилнинг августидан 2021 йилнинг октябригача «Барселона» бош мураббийи эди. 2020/21 йилги мавсумда унинг бошчилигидаги Каталония клуби Испания кубогини қўлга киритди ва Ла Лигада учинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 16:59, 27.03.2022.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик