Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Гризманн, Пьянич ва бошқалар: "Барселона"нинг ижарадаги ўйинчилари қандай аҳволда ва улар энди жамоага қайтадими?

Баҳо:
+ | -

 

Ҳозирда “Барселона”нинг 6 нафар футболчиси ижарада.

Келинг, уларнинг янги клублардаги ютуқларини кўриб чиқамиз ва уларнинг трансферини тахмин қиламиз.

Антуан Гризманн ("Атлетико Мадрид")

Голлар: 8.

Голли узатмалар: 5.

Гризманн Диего Симеоне қўл остида яна ўзини кўрсатмоқда. Франциялик футболчи "Атлетико"нинг Чемпионлар лигасидаги муҳим ижрочиси бўлмоқда. У мусобақада 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Орада 31 ёшли футболчи мушакларидан жароҳат олди ва декабрдан февралгача майдонга туша олмади, аммо у яна асосий таркибга қайтган.

Таҳминий трансфери: "Атлетико Мадрид" Гризманнни 2023 йилда сотиб олишдан олдин унинг ижарасини яна бир мавсумга узайтирмоқчи.

Филиппе Коутиньо («Астон Вилла»)

Голлар: 4.

Голли узатмалар: 3.

Бразилиялик футболчи январь ойидан бери ижарада тўп сурмоқда ва у аллақачон "Астон Вилла"нинг ўйинларига катта таъсир ўтказмоқда.

29 ёшли футболчи яна Премьер-лигага қайтганидан хурсанд ва у ерда ўзини уйидагидек ҳис қилмоқда.

Таҳминий трансфери: "Астон Вилла" Коутиньони 40 миллион еврога сотиб олади.

Миралем Пьянич (“Бешиктош”)

Голлар: 0.

Голли узатмалар: 4.

Босниялик футболчи турклар учун муҳим ўйинчи бўлган, бироқ унинг жаоҳати футболчига анча ҳалақит бермлқда.

31 ёшли футболчи 79 кундан бери майдонга тушгани йўқ. Пьянич ҳозир ҳам жароҳатда.

Таҳминий трансфери: “Бешиктош” футболчини арзимаган пулга сотиб олиши мумкин.

Франсиско Тринкау (“Вулверхэмптон”)

Голлар: 2.

Голли узатмалар: 1.

Сўнгги ҳафталарда португал "Вулверхэмптон" учун яхши ўйин кўрсата бошлади. "Лидс Юнайтед"га қарши ўйинда у асосий таркибга киритилганидан сўнг гол урди ва ассистентлик қилди.

Таҳминий трансфер: Тринкау "Барселона"га қайтади, аммо каталонияликлар уни Португалиянинг "Спортинг" ёки "Бенфика" клубига сотишади; Қанот футболчиси Адама Траоре билан шартнома имзолашда савдо воситаси сифатида ҳам фойдаланиши мумкин.

Иньяки Пенья (“Галатасарой”)

Учрашувлар: 8.

Ўтказиб юборилган голлар: 11.

"Галатасарой" “Барселона”нинг учинчи дарвозабонининг ўйинидан кўнгли тўлмоқда - у айниқса Европа Лигаси "блаугранас"га қарши ўйинларда яхши ўйнади.

Таҳминий трансфер: "Барселона" кейинги мавсумда Пеньяни жамоада олиб қолади ва Марк-Андре тер Штегендан кейин жамоанинг иккинчи рақамли посбони бўлади.

Алекс Колладо (“Гранада”)

Голлар: 0.

Голли узатмалар: 1.

Колладо январь ойида "Гранада"га ўтганидан бери унчалик яхши таассурот қолдирмаётган эди. Ваҳоланки, унинг “Алавес”га қарши сўнгги ўйини ҳақиқатдан ҳам ажойиб бўлган, у ўша куни  ҳужумкор ўйин кўрсатди ва голли узатма амалга оширди.

Трансфер таҳмини: "Барселона" вингерни шу ёзда сотади. Ҳозирча унга жиддий харидор топилганича йўқ.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:53, 27.03.2022.
Ўқилди: 3983 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик