Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бобуржон Акбаров: «Машғулотларда кучли мутахассислар билан ишлаш футболчи учун фойдали»

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» ҳимоячиси ва сардори Бобуржон Акбаров клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Бобур, Анхел Перес Лопес бошчилигидаги испаниялик мураббийлар штаби билан ишлаш қандай?
— Испаниялик мутахассисларнинг тайинланиши ҳақидаги хабар менда катта қизиқиш уйғотди. Шахсан бу менинг фаолиятимдаги иккинчи ҳолат. Албатта, машғулотларда шундай кучли мутахассислар билан ишлаш футболчи учун қанчалик фойдали эканини қайд этган бўлардим. Мураббийлар штаби Испания Ла Лигаси ва бошқа мамлакатларда ишлаган катта тажрибага эга. Клубда ҳам, машғулотлар жараёнида ҳам ўзгаришлар сезиларли бўлди. Бу яқин келажакда ўз самарасини беришига ишонаман.

— Футболчилар ва мураббийлар штаби турли тилларда гаплашиши машғулотлар жараёнига тўсиқ бўлмайдими?
— Мен учун бу қандайдир тўсиқ эмас. Аммо бошқа футболчилар мураббийлар талабларига тезда мослашиб кетишди. Тил тўсиғи ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бизга Нодир ака (Юсупжонов – таржимон), Элёр ака (Узоқов – клуб менежери) фаол ёрдам беришмоқда.

— Олдинда жамоани АГМКга қарши Суперлиганинг 4-тур учрашуви кутиб турибди. Жамоа чемпионат фаворитларидан бири, аммо стартда бу жамоа кўп очко йўқотди. Бундай «ғазабланган» рақиб билан ўйнаш қанчалик қийин бўлади?
— Айни дамда айрим жамоаларнинг кучсизлиги ҳақида гапириб ўтириш ярамайди. Энди барча жамоалар янги футболчилар билан кучайиб, мавсумга жиддий тайёргарлик кўришди. Ҳар бир клуб ўзига хос тарзда кучли ва ҳозир фаворит ва аутсайдерлар рейтинги йўқ. АГМК миллий чемпионатимиз пешқадамларидан бири эканлигини ҳамма билади. Биз ҳар бир жамоага қарши юқори темпда ўйнашга ва майдонда боримизни беришга тайёрланамиз.

— Сиз жамоа сардорисиз. Сардорлик боғичини тақиш сизга босим ўтказадими?
— Сардорлик боғичини тақиш ҳатто тажрибали футболчидан ҳам катта масъулият талаб қилади. Мен аллақачон бошқа жамоаларда сардор бўлганман ва бу қанчалик муҳим ва масъулиятли эканини тушунаман. Футбол майдонида ва ундан ташқарида сиз ёш йигитларга ўрнак бўлишингиз керак. Сардор бўлиш худди майдонда мураббий бўлишдек. Учрашув давомида мураббийнинг фикрларини йигитларга тўғри етказиш керак. Айни пайтда сардорлик боғичини тақиш мен учун жуда шараф ва «Сурхон»дек жамоа сардори эканлигимдан фахрланаман.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 09:17, 28.03.2022.
Ўқилди: 1286 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.