Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Милан" "Лилль" футболчиси билан шартнома муддати ва маошлар борасида келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "Лилль" клуби ҳимоячиси Свен Ботман "Милан" билан шахсий шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 22 ёшли голландиялик футболчи уч миллион евро йиллик маош ишлаб олиши ва беш йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Шунингдек, футболчи турли хил бонусларга эга бўлади. Қолаверса, миланликлар яқин ҳафталар ичида ҳимоячининг трансфери бўйича "Лилль" билан келишиб олишини таъкидлади.

Олдинроқ "Лилль" Ботман учун тахминан 40 миллион евро талаб қилаётгани хабар қилинганди. Transfermarkt порталининг хабарига кўра, футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Ҳимоячи жорий мавсумда Лига 1да 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ботманнинг "Лилль" билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Киритилди: 10:02, 28.03.2022.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.