Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Превью. “Пахтакор” – “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 4-тури доирасида “Навбаҳор” сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ҳозиргача 62 марта ўзаро рўбарў келишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 38 тасида “шерлар” зафар қучишган бўлса, 13 та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 11 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. “Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 103 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 48 та тўп ўтказиб юборган.

Ўзаро ўйинларда “шерлар” 125, “лочинлар” эса 50 очкони қўлга киритишган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0.

Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

Мазкур клублар шу кунгача Тошкентда 31 та ўйин ўтказган бўлиб, ушбу учрашувларнинг 25 тасида “шерлар” ғалаба қозонишган, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган ва 1 та баҳсда “лочинлар” зафар қучишган.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган ўйинларда “Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 67 та гол уриб, ўз дарвозасидан 19 та тўп ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин 1 апрель куни соат 19:00 да “Пахтакор” стадионида бошланади.

Бўлажак учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлиб, жорий мавсумдаги навбатдаги ғалабасини нишонлашига тилакдошмиз.

Киритилди: 16:06, 28.03.2022.
Ўқилди: 1418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик