Италиялик таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
"Ҳозирда у эркин агент сифатида бошқа жамоаларга ўтиш ҳуқуқига эга. Унинг агентлари Италиянинг кўп жамоалари билан учрашув ўтказишмоқчи, масалан, "Интер" билан. Испания ва Англияда ҳам кўп вариантлар бор, аммо ҳозирда "Манчестер Юнайтед" ва Дибала ўртасида ҳеч қандай музокара йўқ.
Пауло "Юве"дан 8 миллион евро йиллик маош ва 2 миллион евро мукофот пули сўради. Шунинг учун у талаб қилаётган йиллик маош 10 миллион еврога тенг. Сўнгги бир неча йил ичида жароҳат билан боғлиқ муаммоларга дуч келган футболчи учун бу кўп. У яхши формада бўлганида — фантастик ўйинчи. Аммо сўнгги 2-3 йилда у жуда кўп жароҳатларга дуч келди. Айнан шу сабабга кўра "Ювентус" унга катта маош таклиф қилмади", – деди Романо.