Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гуус Хиддинк ПСВ клубида Руд ван Нистелрой бошчилигидаги мураббийлар штаби координаторига айланади. Бу ҳақда Voetbal International хабар тарқатмоқда.
Шу тариқа Гус Хиддинк учинчи марта ПСВга қайтмоқда. Бунгача мутахассис 1984 йилдан 1987 йилгача бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган бўлса, кейин 1990 йилгача ўзи жамоани бошқарган. Кейинроқ Ҳиддинк 2002-2006 йилларда "ПСВ Эйндховен"да ишлаган.
Аввалроқ ПСВ бош мураббийлигига жамоанинг собиқ футболчиси Руд ван Нистелрой тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда нидерландиялик собиқ ҳужумчи ПСВ (U-21) жамоасида ишламоқда.
ПСВ бу мавсумда 64 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Аякс»дан икки очко ортда қолмоқда. Жамоа бош мураббийи Рожер Шмидт аввалроқ жорий мавсум якунида бош мураббийликдан кетишини малум қилганди.