«Арсенал» ҳужумчиси Николас Пепе келажаги ҳақида гапирди. Олдинроқ Британия ОАВлари томонидан футболчининг «канонирлар» таркибида ўйин амалиётидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Менинг келажагим? Ҳозир бор эътиборимни »Арсенал"нинг мавсумнинг қолган қисмида яхши натижага эришиш истаги ҳамда клубнинг Чемпионлар лигасига йўл олишига қаратганман. Келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз.
Нега мен камдан-кам ўйнайман? Жамоа ғалаба қозонаётганда, мураббий рўйхатга таркибга киритиши қийин. Артета буни менга тушунтирди. Мураббий менинг хавотирда эканлигимни ва қаттиқ меҳнат қилаётганимни билади.
Муаммолар алоқа билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Баъзида тил тўсиғи туфайли мулоқот қилиш қийин. Бу мен учун оғир мавсум бўлди. Албатта, майдонга тушмаслик - ёқимсиз. Ҳеч бир футболчи захирада ўтиришни ёқтирмайди, лекин мен мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишим керак. Қолаверса, айни дамда жамоа яхши ишламоқда», - деди Пепе Mirror билан суҳбатда.