Мадриднинг "Реал" клуби бош мурабийи Жозе Моуриньо "Бавария"га қарши ўтган ЕЧЛ ярим финали жавоб учрашувида (аосий бўлимда 2:1, пенальтилар сериясида 1:3) дан сўнг ўз шогирдларининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини такъкидлади.
"Бу – футбол. Йигитлар ажойиб ўйинни ўтказишди. Таъкидлашим жоизки, бизга қарши ажойиб жамоа майдонга тушди. Боз устига, дам олиш кунларида ўта мураккаб ўйинни бошдан кечирдик ва ўша ўйин ўйинчиларнинг тайёргарлигига таъсир ўтказди. Биз пича чарчаб қолдик. Ҳисоб 2:1 лигида ҳар икки жамоа хатоларга йўл қўймаслик учун хотиржам ўйин кўрсата бошлади.
Пенальтилар серияси драматик тус олди ва омад бизга кулиб боқмади. Мен ўйинчиларим учун қайғудаман ва улар бундай мағлубиятни ҳазм қилишлари осон эмас. Лекин биз бу натижадандан ҳовуримиз сусайиб қолиши керак эмас. Бу масумда Испания чемпионатини ютишга жуда яқин турибмз. Мен ўз ўйинчиларимдан фахрланаман ва ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасан. Бу - футбол.
Криштианунинг хатоси? Ҳар кимда ҳам хато қилиш ҳуқуқи бор. Мен ўз мулоҳазаларимни радикал кайфитда амалага оширмайман. Одамлар Роналдуни Мессига солиштиришга қизиқишади. Месси ҳам кеча пенальтини амалга ошира олмади. Лекин бу мавсум Роналдунинг карьерасида энг яхшимси бўлганига шубҳа қилмайман. Ҳаёт давом этади", — дея Моуриньо сўзларини келтирмоқда AS.