Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг Дортмунднинг «Боруссия» клубидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Бундеслига, шубҳасиз, ёш футболчиларни тарбиялаш учун ажойиб лига. Лекин, албатта, АПЛнинг савияси шубҳасиз юқорироқ. Ўйлайманки, биз буни Европа мусобақаларида кўрамиз.
Ҳар йили бизнинг жамоаларимиз Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиқишади, лигамизнинг молиявий кучи кўп чемпионатлардан кучлироқ, шунинг учун бизнинг топ клубларимиз сўнгги йилларда бу мусобақаларда яхши натижа қайд этмоқда.
Биз бу ҳафта Жуд билан унинг ўйини ҳақида гаплашдик. У жуда ғайратли футболчи», - дея Саутгейтнинг сўзларидан иқтибос келтиради Mirror.