Италия А Сериясининг 31-тур марказий ўйини 3 апрель, якшанба куни бўлиб ўтади.
Унда «Ювентус» ва «Интер» баҳс олиб боради. «Ювентус»нинг собиқ ҳимоячиси Андреа Барцальи ушбу учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу анча муҳим ўйин бўлади, аммо «Интер» учун янада муҳимроқ. «Ювентус»да босим йўқ, улар мавсумни жуда ёмон бошладилар, ҳозир эса ўсишда давом этмоқда.
Амалдаги чемпиондан учралган муваффақиятсизлик унчалик аҳамият касб этмаслиги мумкин. «Интер» учун муваффақиятсиз натижа эса клубдаги инқирозни кўрсатиб беради.
Умуман олганда, менга бу чемпионат жуда ёқади. Январь ойи охирида «Интер»нинг ғалаба қозонишига ишонгандим, бироқ энди ундай эмас. Демак, энди фаворит - «Милан», - дейди Барцальи.