Алексей Миранчук А Сериянинг 31-туридан ўрин олган “Аталанта” - "Наполи" учрашувида иштирок этиши мумкин.
“Спорт-Экспресс” хабарига кўра, ярим ҳимоячи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. "Наполи" билан ўйин олдидан "Аталанта"нинг россиялик футболчиси умумий гуруҳ машғулотларида шуғулланган. У бўлажак ўйин учун жамоа қайдномасига киритилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Миранчук охирги марта 10 март куни майдонга тушганди.