Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Икром Алибоев, Аброр Исмоилов ва Шуҳрат Мақсудов 2тадан ўйинга четлатилишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 2-тури доирасидаги «Пахтакор» – «Нефтчи» учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар футболчси Аброрбек Исмоилов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Қўмита ушбу ўйинга оид яна бир вазиятни ўрганиб чиқди. «Нефтчи» жамоасининг мухлислари учрашувнинг 21-дақиқасидан ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган ҳамда у томонга ҳар-хил буюмлар улоқтиришган. Шунингдек, «Нефтчи» мухлислари ўз жамоасининг 13-рақамли ўйинчиси Лутфулла Тўраев шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”га мувофиқ футбол клублари ўзларининг томошабинлари (жамоа мухлислари) хулқи учун ҳам жавобгардир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Нефтчи» футбол клуби келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланишига йўл қўйилса, клубга нисбатан жиддий интизом чоралар қўлланилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилади.

Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган яна бир учрашув — «Қизилқум» ва «Бунёдкор» ўйинида меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов учрашувда мобил алоқа воситасидан фойдаланган. Бу билан у 2022 йилги мавсум Регламентининг 15.17-bandini бузган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 3-тури доирасидаги «Олимпик» – «Пахтакор» учрашувида «Пахтакор» жамоасининг футболчиси Икромжон Алибоев ўйиннинг 12-дақиқасида тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

У-21 Биринчилигининг 3-тури доирасидаги «Металлург» – «Сурхон» учрашувининг 90+4-дақиқасида ҳакам томонидан қоидабузарлик сабаб ўйин тўхтатилади. Ушбу вазиятда мезбон футболчиси Муҳриддин Солохиддинов ётган ҳолатида рақиб ўйинчисининг бел қисмига зарба беради, бунга жавобан «Сурхон» жамоасининг футболчиси Камолиддин Ашуров ерда ётган рақибини оёғини босади. Бу вазиятни кўрган захирадаги «Металлург» жамоасининг футболчиси Хумоюншох Сайётов майдонга чиқиб, рақиб ўйинчисининг бўйнига зарба беради. Ҳакам уч футболчини ҳам қизил карточка билан майдондан четлаштирган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ушбу уч футболчи — Муҳриддин Солохиддинов, Хумоюншох Сайётов («Металлург») ва Камолиддин Ашуров («Сурхон») 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги саралаш учрашувлари доирасидаги “Андижон II” – «Дўстлик» баҳсининг 9-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Орзу Раззоқов рақиб ўйинчисининг юзига ургани ҳамда тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Унга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Яна бир учрашув — «Келес» ва «Арал» баҳсининг 15-дақиқасида «Арал» жамоасининг футболчиси Шамситдин Сағдуллаев рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Футзал Олий лигасининг 9-тури доирасидаги «Нефтчи» – «Насаф» учрашувнинг 12-дақиқасида «Нефтчи» жамоасининг футзалчиси Жавоҳирбек Садиров тўп учун курашда рақиб ўйинчисининг оёғига кучли зарба бергани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавоҳирбек Садиров 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ушбу турдан ўрин олган «Пахтакор» — “Максам Чирчиқ” учрашувида мезбонлар футзалчиси Севастиян Можаев учрашувнинг 28-дақиқасида рақиб ўйинчисининг шаънига ҳақоратли ишора ва сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

9-турдаги яна бир учрашув — “Динамо плюс” ва “Навбаҳор лочинлари” баҳсида меҳмонлар футзалчиси Довудхон Садриддинов учрашувнинг 40-дақиқасида биринчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигасининг 9-тури доирасидаги «Насаф» – «Бунёдкор» учрашувидаги вазият ҳам қўмита томонидан кўриб чиқилди. Ўйиннинг 40-дақиқасида «Насаф» жамоасининг бош мураббийи Алишер Юсупов Биринчи ҳакам қароридан норози бўлган ва учрашувни давом эттиришдан бош тортиб, жамоани майдондан олиб чиқиб кетган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Алишер Юсуповга нисбатан мавсум охиригача дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, қўмита Футзал Биринчи лигасининг 3-туридан ўрин олган бир нечта ўйинлардаги вазиятларни кўриб чиқди. Хусусан, 13 март куни ўтказилган БМБ – «КОГОН» учрашувида мезбон жамоаси раҳбари Бекзод Маматқулов ўйиннинг 29-дақиқасида майдонга тушиб, иккинчи ҳакамга босим ўтказишга ҳаракат қилган ва унга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган. Бундан ташқари, БМБ жамоасининг футзалчилари Асли Муҳаммадиев ва Дониёрбек Тохиров учрашув якунидан сўнг иккинчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асли Муҳаммадиев ва Дониёрбек Тохировга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси, БМБ футзал клубига нисбатан эса жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, «КОГОН» – «Дизак» учрашуви «Дизак» жамоасининг футзалчиси Жасур Уралов учрашувининг 24-дақиқасида биринчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Ураловга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Фидокор» – «Машъал» учрашувнинг 34-дақиқасида мезбон жамоа футзалчиси Акромхон Позилхонов биринчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Акромхон Позилхоновга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

БМБ – «Машъал» учрашувида меҳмонлар футзалчиси Шохруз Бўриев учрашувнинг 24-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шохруз Бўриевга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:59, 30.03.2022.
Ўқилди: 2591 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.