"Бешиктош" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич турк клубида ўйнаши ҳақида гапирди ва А Серияга қайтишни истаётганини тан олди. Футболчининг ҳуқуқлари "Барселона"га тегишли.
"Истанбул яхши, тирбандликдан ташқари, лекин мен Италияни кўздан қочирмайман, бу менинг иккинчи уйим. Мен у ерни соғиндим ва қайтишни хоҳлайман. Италиянинг жаҳон чемпионатидан четда қолиши мени ҳайратда қолдирди. Мен қалбан италияликман", - дея Пьянич сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.
31 ёшли испаниялик футболчи 2021 йилнинг сентябрьидан бери “Бешиктош” сафида ўйнамоқда. Унинг турклар билан ижара шартномаси мавсум охиригача ҳисобланган.
2011 йилдан 2014 йилгача футболчи "Рома"да ўйнаган, 2016 йилдан 2020 йилгача Пьянич "Ювентус" рангларини ҳимоя қилган.