"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш инглиз клуби таркибида ўйнашда давом этади, деб ёзади Фабрицио Романо.
Манбага кўра, томонлар шартномани узайтиришга келишиб олган. Янги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Португалиялик "Манчестер Юнайтед"дан 14-15 миллион евро олиши хабар қилинганди.
27 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.