Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Атлетико" яна "Валенсия" устидан ғалаба қозонди ва Европа Лигаси финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Валенсияда ўтган Европа лигасининг ярим финали жавоб учрашувида "Месталья" стадиолнида маҳаллий "Валенсия" клуби Мадриднинг "Атлетико" клубини қабул қилди. Гарчи биринчи учрашувда 2:4 ҳисобида ютқазган мезбон жамоа учрашувда катта ташаббусга эга бўлган бўлса-да, иккинчи ўйинни ҳам бой берди.

60-дақиқада "Атлетико" натижага олиб келган қарши ҳужумни уюштирди: Диего Адрианга чиройли пас билан тўпни узатди, уни эса Матьё ёпишга улгурмади. Адриан тўпни кўкрагига қабул қилиб, иккинчи уринишда мезбонлар дарвозасининг узоқ бурчагини нишонга олди – 0:1.

Шундан сўнг мезбонларнинг финалга чиқиш имкониятлари жуда хира тортди ва секин-аста "кўршапалаклар" ўткир вазиятлар яратишдан тийила бошлашди, гарчи биринчи бўлимда Куртуа дарвозаси яқини "қайноқ нуқта"н эслатиб турган бўлса-да. 79-дақиқада меҳмонлар 10 киши бўлиб қолишди: Сольдадога шапалоқ тортиб юборгани учун Тьягу Мендеш майдондан ҳайдалди – бироқ бу ҳисобда ўз аксини топмади – меҳмонлар қарама-қаршиликнинг ғалаба билан якунланишини таъминлашди.

ЕВРОПА ЛИГАСИ. 1/2 ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВИ
ВАЛЕНСИЯ (Валенсия, Испания) – АТЛЕТИКО (Мадрид, Испания) 0:1 (0:0)
Гол: Адриан Лопес (60)
Огоҳлантиришлар: Альба (79); Сольдадо (79); Адурис (86) – Куртуа (36).
Четлатиш: Мендеш (79) – "Атлетико".
Дастлабки учрашув – 2:4.

Манба: champonat.com

Европа Лигасининг 1/2 финалида "Валенсия" устида жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонган Мадриднинг "Атлетико" клуби Еврокубоклардаги ғалабали сериясини давом эттирди.

Шундай қилиб, "Атлетико" Европа лигасидаги ғалабали сериясини 11 тага етказди. Диего Симеоне шогирдлари шу тариқа 2002-2003 йилги мавсумда "Барселона" томонидан ўрнатилган рекордни такрорлашга муваффақ бўлдилар. Каталонияликлар ўшанда ҳам кетма-кет 11 марта ғалаба қозонган эдилар.

Киритилди: 06:41, 27.04.2012.
Ўқилди: 6685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик