«РБ Лейпциг» клуби Кристофер Нкунку билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламоқчи.
24 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, айрим миш-мишлар уни ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлигига ишора қилади, аммо немис клуби уни жамоада қолишга кўндира олишига умид қилмоқда.
Нкунку учун «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «ПСЖ», «Реал», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Бавария» кураш олиб боради.