Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Немис машинаси”нинг тўхтатилиши. Германия терма жамоаси тарихидаги энг шов-шувли муваффақиятсизликлар

Баҳо:
+ | -

  Германия термаси ўзи иштирок этган 90 фоиз мусобақада фаварит дея тан олинган. 2022 йил бўлиб ўтадиган мундиалда ҳам улар кучлилар қаторида. Аммо “немис машинаси” баъзида “қовун туширадиган” одат чиқариб олган. Яни улар ўзларига нисбатан анча кучсиз жамоаларни мағлуб этишда қийналади. Айниқса катта турнирларда кўп бор бунинг гувоҳи бўлганмиз. Қуйиида “Бундестим”ни тўхтатган камтарона терма жамоалар ва ўша ўйинлар ҳақида сўз юритамиз. Улар орасида баъзи кучли термаларга ҳам кўзингиз тушиши мумкин. Улардаги ҳисоб кўплаб мухлисларни ҳайратга солган.

1991 йил. Евро-92 учун саралаш

Уэлс 1:0 Германия

Евро-1992 учун саралашда Германия терма жамоаси гуруҳнинг яққол фаворити ҳисобланган, уларнинг рақиблари Люксембург, Бельгия ва Уэлс эди. Берти Фогтс жамоаси учун муаммолар кутилмаганда уэлсликларга қарши ўйинда кўзга ташланди.

Клинсманн, Феллер, Саммер ва Маттеусдан иборат барча юлдузлар жамоаси Кардиффда мағлуб бўлган. 60-дақиқада немислар озчиликда қолишди, шундан олти дақиқа ўтиб ҳимоячилар Ян Рашни кўздан қочиришди, бу эса унга дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолишга имкон берди. Ўн киши билан Уэлс устидан ғалаба қозониш жуда қийин бўлиб чиқди.

Немис мухлисларининг бахтига уларнинг жамоаси ўз уйида 4:1 ҳисобида жавоб қайтарди ва бу уларга Уэлсни 1 очкога ортда қолдириш ва Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш имконини берди.

1996 йил. ЖЧ-98 саралаши

Германия 1:1 Шимолий Ирландия

Яна Британия жамоасига қарши ўйиндаги муваффақиятсизлик. Фақат бу сафар камтарона Шимолий Ирландия немисларни тўхтата олди.

Бу 1998 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг энг бошида содир бўлган воқеадир. Арманистон устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин (5:1) Шимолий ирландлар билан ўйинда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Аммо Брайань Хемилтон жамоаси Ньюрнберг жамоатчилигини ҳайратда қолдирди. 38-дақиқада “Сток Сити” ва “Лестер”нинг собиқ ҳимоячиси Ерри Таггарт жарима майдончасидаги палапартичликдан унумли фойдаланибтўп киритди. Икки дақиқадан сўнг Андреас Мюллер узоқ масофадан зарба бериб, мувозанатни тиклади, аммо қолган вақт давомида Шимолий Ирландия автобуси бехато ҳаракат қилди.

1998 йил. Жаҳон чемпионати чорак-98

Германия - Хорватия 0:3

Немисларга Хорватия футболи тарихидаги энг кучли авлодлардан бири қаршилик кўрсатган бўлса-да, 1998 йилги жаҳон чемпионатининг 1/4 финалидаги бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятни оқлаб бўлмайди.

Биринчи бўлим охирида Кристиан Вернс қизил карточка олди, хорватлар бундан дарҳол унумли фойдаланишди - Роберт Ярни жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозага киритди. Охирги ўн дақиқада Берти Фогтс жамоасини Горан Влаҳович ва Давор Шукер жазолади.

Шундан сўнг хорватлар Францияга 1/2 финалида мағлуб бўлди, учинчи ўрин учун баҳсда эса голландлардан устун келган эди. Тўғри, Берти Фогтс учун ўша ўйин “немис машинаси” бошқарувидаги сўнгиси бўлган.

2000 йил. Евро-2000 гуруҳ босқичи

Португалия 3:0 Германия

Евро-2000 Германия терма жамоаси тарихида қора саҳифа бўлиб қолган. У Португалия, Руминия ва Англия билан гуруҳда охирги ўринни эгаллаган. Ваҳоланки, немислар сўнгги турда португалияликларни мағлуб этганларида ҳаммасини ўзгартириши мумкин эди. Бунинг ўрнига уларни ҳақиқий фиаско кутиб турарди.

Риббекнинг “қўқинчли туши” афсонавий Серхио Консейсау бўлиб, у хет-трик қайд этган. Михаэль Баллак, Меҳмет Шолл, Карстен Янкер, Ульф Кирстен ва бошқа немис футбол юлдузлари ўша ўйин мактаб ўқувчиларидек кўринганди.

Португалияга қарши ўйиндаги мағлубият Риббекнинг нафақат Германия термасидаги ишига, балки бутун фаолиятига ҳам нуқта қўйди.

2001 йил. Жаҳон чемпионати-2002 саралаши

Германия – Англия 1:5

Евро-2000да Ди Маншафтнинг муаммолари тугамади. 2002 йилги жаҳон чемпионати учун саралашда немислар ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятлардан бирини қабул қилишган. Мюнхендаги гавжум Олимпиастадион ўз севимлиларининг Англияга қарши ўйинда 5 та гол ўтказиб юборишини томоша қилган.

Гарчи ўша учрашув Руди Феллер шогирдлари учун жуда яхши бошланган бўлса-да - 6-дақиқада Карстен Янкер ҳисобни очди. Аммо ўзининг энг яхши даврида бўлган Майкл Оуэн ишга киришган, у Оливер Канни уч марта хафа қилишга муваффақ бўлган. Стивен Жеррард ва Эмил Хески ҳам гол уришган.

2003 йил. Евро-2004 саралаши

Германия - Литва 1:1

Евро-2004 учун саралашда немислар ёмон ўйин кўрсатишда давом этишди. 2002 йилнинг октябрь ойида улар ўз уйларида ҳаваскор Фарер оролларини зўрға мағлуб этишди (2:1), кейин эса камтарона Литвани енга олишмаган.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Карстен Рамелов жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 72 дақиқада Томас Разанаускас “Бундестим” дарвозасига тўп киритиб, жамоасига 1 очко келтирган. Ньюрнбергдаги стадионга келган 40 минг мухлис бир вақтнинг ўзида жим бўлган. Буни мутлақо ҳеч ким кутмаган эди.

2004 йил. Евро-2004 гуруҳ босқичи

Латвия - Германия 0:0

Латвия терма жамоасининг Евро-2004га чиқишининг ўзи мўжиза эди. Бундан ҳам катта мўъжиза шундаки, улар Германиядан очко олишган.

Германия нафақат камтарона Болтиқбўйи терма жамоасини мағлуб эта олмади, балки мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда Марис Верпаковскис яккама-якка вазиятдан фойдалана олмаган.

Немислар кейинги босқичда Чехияга имкониятни бой бериб (1:2) Европа чемпионатини тарк этди.

2008 ва 2009 йиллар. Жаҳон чемпионати-2010 саралаши

Германия - Финляндия 3:3 ва 1:1

Камтарона Финляндия ҳам немисларни тўхтата олишган ва улар бу ишни 2010 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш пайтида икки марта қилишган.

Хелсинкида ҳаттоки афсонавий Мирослав Клозенинг хет-трики ҳам “Бундестим”га ёрдам бермаган, Гамбургда эса 90-дақиқада Лукас Подолскининг голи эвазига дуранг қайд этилган.

Финлар бу саралашда Германиядан очко олган ягона жамоа эди. Немислар Россия, Озарбайжон, Уэлс ва Лихтенштейнга қарши баҳсларда ишончли ғалабага эришган.

2012 йил. ЖЧ-14 саралаши

Германия - Швеция 4:4

Афтидан, Германия ва Швеция ўртасидаги дурангда шов-шувли нарса йўқ, аммо 2012 йилнинг март ойида ўтган ўйин ўзгача бўлиб чиққанди.

56-дақиқага келиб немислар 4:0 ҳисобида олдинда бораётганди – Клозе ҳисобидаги дубл, Пер Мертесакер ва Месут Ўзил эса биттадан гол уришган эди. Аммо муваффақиятни ривожлантириш ўрнига, Лев жамоаси ғалабани қўлдан бой беришган. Златан Ибрагимович, Микаэль Люстиг, Йохан Элмандер ва Расмус Элм ярим соат ичида ҳисобни тенглаштирувчи голларга муаллифлик қилиб бутун Европани ҳайратда қолиришган эди.

2018 йил. Жаҳон чемпионати-2018 гуруҳ босқичи

Жанубий Корея 2:0 Германия

Бутун Германия имкон қадар тезроқ унутишни хоҳлайдиган ўйин. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Амалдаги жаҳон чемпионлари бўлиб ташриф буюрган Германиянинг Россия жаҳон чемпионатидаги даҳшатли ўйини хотирада узоқ сақланиб қолади.

Айниқса, корейсларга қарши ўйин ёдда қолади. Плей-офф босқичига чиқиш учун амалдаги жаҳон чемпионлари ўша пайтда турнирдан чиқариб юборилган кореяликларни мағлуб этишлари кифоя эди. Аммо Ким Ёнг Гвон ва Сон Хён Миннинг голлари бутунлай немисларни “кўмиб ташлаган” эди.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:43, 31.03.2022.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.