Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Бугун ЖЧ-2022га қуръа ташланади (батафсил маълумот)

Баҳо:
+ | -

Бугун Қатар мамлакатида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ҳақида муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қачон ва қаерда?
Қуръа ташлаш маросими 1 апрель куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Қайси жамоалар иштирок этади?
Жаҳон чемпионатида 32та терма жамоа иштирок этади. Ҳозирда улардан 29тасининг номи маълум. Европада битта йўлланма соҳиби, шунингдек, қитълараро плей-офф баҳсларидан сўнг яна 2та жамоа номи аниқ бўлади. Мусобақада Европадан 13 ва Африкадан 5 жамоа иштирок этади. Ҳозирча Осиёнинг 5, Жанубий Американинг 4 ва КОНКАКАФнинг 3та жамоалари йўлланмани қўлга киритишган. Қитъалараро плей-офф баҳсларидан кейин мазкур рақамлар ўзгаради. Саралаш босқичида ўтказилиши керак бўлган ўйинлар:

Европа саралаш плей-офф
Уэльс - Шотландия/Украина

Қитъалараро плей-офф
1. Коста Рика - Янги Зеландия
2. БАА/Австралия -  Перу

Саватчалар таркиби
32та жамоа ФИФАнинг 31 март кунги рейтинги асосида 4та саватчага ажратилишган. Ҳар бир саватдан 8тадан терма жамоа ўрин олишган. Бир саватчадан ўрин олган термалар бир гуруҳга тушишмайди.

1-саватча:
Қатар (мезбон, ФИФА рейтингидаги ўрни — 55)
Бразилия (1)
Бельгия (2)
Франция (3)
Аргентина (4)
Англия (5)
Испания (7)
Португалия (8)

2-саватча:
Мексика (9)
Нидерландия (10)
Дания (11)
Германия (12)
Уругвай (13)
Швейцария (14)
АҚШ (15)
Хорватия (16)

3-саватча:
Сенегал (20)
Эрон (21)
Япония (23)
Марокаш (24)
Сербия (25)
Польша (26)
Жанубий Корея (29)
Тунис (35)

4-саватча:
Камерун (37)
Канада (38)
Эквадор (46)
Саудия Арабистони (49)
Гана (60)
Европа плей-офф ғолиби
Қитъалараро плей-офф №1
Қитъалараро плей-офф №2

Қуръа тартиби
1) Қуръа 1-саватчадан бошланиб, 4-саватчада якунланади. Қатар терма жамоаси мезбон сифатида "А" гуруҳининг 1-поғонасидан жой олади. 1-саватчанинг қолган жамоалари "B" гуруҳидан "H" гуруҳигача жойлаштириб чиқилади. Шундан сўнг 2, 3 ва 4-саватча вакиллари "А" гуруҳидан "H" гуруҳигача кейинги поғоналардан ўрин олишади.

2) Бир гуруҳда битта Конфедерациянинг фақат битта вакили ўрин олади. Европа бундан мустасно. Европадан 13та жамоа Мундиалда иштирок этишини инобатга олганда, 5та гуруҳда иккитадан, 3та гуруҳда эса Европанинг биттадан терма жамоаси ўрин олади.

3) Шунингдек, қуръа жараёнида плей-офф босқичи орқали аниқланадиган жамоаларнинг географик жойлашуви инобатга олинади. Масалан, Коста Рика - Янги Зеландия ўйини ғолиби КОНКАКАФ вакили ўрин олган гуруҳдан жой олмайди, БАА/Австралия -  Перу ғолиби эса Осиё ва Жанубий Америка термалари мавжуд гуруҳга жойлаштирилмайди.

Тақвим
Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. Турнирнинг очилиш учрашуви Қатар ва "А" гуруҳининг 2-жамоаси ўртасида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичидан ҳар куни 4тадан ўйин ўтказилса, нимчорак ва чорак финалда ҳар иккитадан учрашув бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:05, 01.04.2022.
Ўқилди: 6874 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [6180]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [5378]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [4034]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [2619]

«Олтин тўп»-2027: Goal талқини бўйича асосий даъвогарлар рейтинги тузилди [2396]

«Комо» Николас Паснинг трансфер нархини белгилади [2248]

Флик «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Бальде ҳақида қарор қабул қилди [2018]

Махсус комиссия Роналдунинг голини текширди: натижа маълум [2005]

Роналду учун даҳшатли туш: Месси Криштианудан тарихий рекордни тортиб олиши мумкинми? [1878]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1663]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик