"Ливерпуль" афсонаси ҳозирда "Астон Вилла"га бош мураббийлик қилаётган Стивен Жеррард мураббийлик фаолиятини бошланиши ҳақида гапирди.
"Юрген Клопп ўшанда менга шундай деганди: орқангдаги номингни унут! Мен кўплаб машҳур ўйинчиларни кўрдим, улар ўзларининг ўйин сифатларини автоматик тарзда мураббийлик маҳоратига ҳам ўтади деб ўйлашган", - дея Жеррарднинг сўзларидан иқтибос келтирган The Mirror.