Италиялик журналист Фабрицио Романонинг тарқатган хабарига кўра, «Барселона» декабрь ойидан бошлаб испаниялик 17 ёшли ярим ҳимоячи Пабло Гави Паес билан янги шартнома имзолашга тайёр.
Манбага кўра, ҳозир ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш вақти масаласи ва якуний тафсилотларни келишиб олиш қолди, холос.
Қайд этилишича, ҳозирда Каталония клуби футболчининг «Камп Ноу»да қолишига ишонмоқда.
Гави жорий мавсумда Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.