Ҳозиргина Суперлиганинг 4-тур доирасида бўлиб ўтган "Сурхон" - АГМК ҳамда "Қизилқум" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувлар ўз якунига етди.
Анъанага кўра, учрашувнинг энг яхши футболчилари аниқланди. "Сурхон" - АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар футболчиси Андрей Мишенко ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган бўлса, "Қизилқум" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувда дубль қайд этган Темурхўжа Абдуҳолиқов баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.