«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«Бошқа клублар вакиллари билан доим музокаралар олиб бориляпти, бу нормал ҳолат. «Манчестер Юнайтед» - ажойиб мухлисларга эга ажойиб клуб.
Агар қачондир мен кейинги қадамни қўйишга қарор қилсам, бу ердагилар мени тушунишади деган умиддаман», - дейди Тен Хаг.
Айни дамда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник 2021/22 йилги мавсум якунлангач, клубни тарк этиши кутилмоқда.