Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жердан Шакири ЖЧ-2022га қуръа ташлаш маросими ҳақида фикр билдирди. Швейцарияликлар Сербия, Бразилия ва Камерун билан бир гуруҳда ўйнайди.
"Бу яхши қуръа, бизда яхши гуруҳ бор. 2018 йилдаги Сербия ва Бразилия билан бир хил гуруҳга эга эканлигимиз мени ҳайратда қолдирди. Гуруҳимизда фақат Камерун янги давлат ҳисобланади.
Мен жуда ҳаяжондаман. Ўйлайманки, бу ҳамма учун қийин бўладиган қийин. Мен ўйинларни интиқлик билан кутяпман", дейди Шакири.
Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади.