Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

ЖЧ-2022га қуръа ташланди: Роналду Суаресга қарши, Месси ва Левандовски ўзаро ўйнайди

Баҳо:
+ | -

2022 йилги жаҳон чемпионатига қура ташлади.

Аввало бир лаҳзани қайд этиб қўйиш керак. Бу охирги марта Жаҳон кубоги финали математик жиҳатдан мукаммал кўринган турнир бўлади: тўртта жамоадан саккизта гуруҳ, 16 плей-офф иштирокчилари. 2026 йилги жаҳон чемпионати эса 48 та терма жамоа 12 гуруҳ ҳар бир гуруҳда 3 тадан жамоа бўлади.

32 иштирокчидан 29 нафари маълум бўлгани билан барибир қуръа ўтказилди. Қитъалараро плей-офф ҳали бўлиб ўтгани йўқ, Европадан сўнгги номзод ҳам номаълум. Бу таҳлилни тўлиқ қилиш имконини бермайди.

Бироқ, асосий хулосалар осонлик билан чиқарилиши мумкин.

1. Тўрт йил аввалгидек, "ўлим" гуруҳи йўқ. 1/8 финалга барча фаворитлар чиқиши керак шекилли, сенсациялар бўлмаса гуруҳ босқичида ҳеч бир кучли терма жамоани бой бермаймиз.

2. Россия-2018да плей-офф босқичидан олдин юқори кўрсаткичга эга иккита учрашув бўлиб ўтди: Испания - Португалия ва Англия - Белгия. Ҳозир - фақат битта Германия - Испания.

3. Лекин ажойиб индивидуал қарама-қаршиликлар бор: Лео Месси - Роберт Левандовски, Криштиану Роналду - Луис Суарес, Садио Мане - Виржил ван Дейк, Кевин Де Брюйне - Лука Модрич.

4. Б гуруҳи. Бу, албатта, энг қизиқарли квартет: Англия, АҚШ, Эрон, шунингдек, Шотландия / Украина ёки Уэльс. 2010 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида америкаликлар ва британияликлар ўртасидаги ўйин дуранг билан якунланган ва британиялик дарвозабон Роберт Гриннинг хатосидан ҳамма ҳайратда қолганди. Бу халқлар ўзига хос муносабатларга эга - ҳам тарихий, ҳам футбол борасида. АҚШда биринчи рақамли спорт турини “соккер” деб аташади, бу кўпчиликни безовта қилади ва Англия билан ўйин шукрона кунидан сўнг дарҳол, “Қора жума” куни бўлиб ўтади.

Шотландия ёки Уэльснинг инглизлар йўлига чиқиши мумкинлиги интрига қўшади ва АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ҳаммага маълум.

5. Қатар нисбатан осон рақибларга эга бўлди. Ҳа, у биринчи саватда эди, лекин у бошқалардан кучлироқ рақибларга дуч келиши мумкин эди. Мезбонларнинг биринчи турдаги ўйини Эквадорга қарши бўлиб ўтади.

Вақт фарқи туфайли биринчи куннинг иккита ўйини (Эквадор ва АҚШ иштирокида) кечроқ вақтга кўчирилди. Шу боис турнирни Қатар терма жамоаси очиб бермайди. Очилиш ўйинида Сенегал ва Нидерландия терма жамоалари майдонга тушади.

6. Икки гуруҳ бирданига ЖЧ-2018да кўрганимизни деярли тўлиқ такрорлайди. Бразилия, Швейцария ва Сербия 4 йил олдин ўзаро ўйнаган. Франция ва Дания ҳам, аммо БАА/Австралия ёки Перу триосидан кимдир ҳам квартетга қўшилади. Сўнгги икки жамоа Россияда французлар ва данияликлар билан бир гуруҳдан жой олганди.

Бизнинг вакилларимиз турнирда иштирок этишмаса ҳам, ҳақиқий футбол байрамидан завқ олишда давом этамиз…

Киритилди: 09:37, 02.04.2022.
Ўқилди: 3518 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.