Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумчиси Иньяки Уильямс ЖЧ-2022'да Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин, дея хабар берди Mundo Deportivo.
Миллати ганалик бўлган, ўзи эса Испаниянинг Бильбао шаҳрида туғилган Иньяки Испаниянинг турли ёшлардаги терма жамоаларида майдонга тушган.
Асосий терма жамоада эса 2016 йили 1 та ўйин ўтказган.