Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2022'га қуръа ташлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
Унга кўра, британияликлар Эрон, АҚШ ва Европа ўйинлари ғолиби (Уэльс/Шотландия/Украина) билан бир гуруҳда ўйнайди.
“Гуруҳимизда ким борлигини билиш ҳар доим қизиқ! Очилиш кунида ўйнаш ҳам ажойиб бўлади”, - деб ёзди Кейн Twitter саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади.