Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Англияда "қўшчемпионлик"нинг юзага келиши эҳтимоли мавжуд

Баҳо:
+ | -

Кеча сайтдаги конферениямга келган саволларга жавоб бераётиб, Англия Премьер Лигасида чемпионни аниқлашда эътибор бериладиган кўрсаткичлар қаторига ўзаро ўйинлар натижасини ҳам киритиб юборгандим ва икки жамоа ўртасида тенглик юзага келиши мумкинлигини имконсиз баҳолагандим. Сабаби, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги илк ўйинда меҳмонлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонгандилар.

Маълум бўлишича, АПЛ регламентига кўра, икки ва ундан ортиқ жамоалар бир хил очко тўпласалар, ўзаро ўйинларга умуман эътибор берилмас экан.

Демак, жамоаларнинг жадвалдаги ўрнини аниқлашда,

1) тўпланган очколар

2) урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи

3) урилган голлар сони

каби кўрсаткичлар мезон сифатида хизмат қилади холос.

Энг қизиғи, Манчестернинг икки клубининг бир хил очко тўплаш эҳтимоли мавжуд. Агар “шаҳарликлар” душанба куни Фергюсон шогирдларини мағлуб эта олсалар, очколар тенглашади ва тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга қайтадилар. Аммо яна икки тур борлигини ва тўплар нисбатидаги фарқ у қадар катта эмаслигини эътиборга олсак, бу жиҳатдан ҳам жамоалар тенглашиб олишлари мумкин.

35-тур олдидан “МЮ” да тўплар нисбати 86-32, “Манчестер Сити”да эса, 87-27. “Юнайтед”нинг дербидан кейинги рақиблари бироз енгилроқ (“Суонси”, “Сандерленд”) ва “Сити”ники қийинроқ (“Ньюкасл”, “КПР”) эканини эътиборга олсак. Ҳар нарса бўлиши мумкин.

Агар бу икки жамоанинг тўплаган очкоси, тўплар нисбати ва урган голлари бир хил бўлиб қолса, регламентга кўра ҳар икки жамоага битта ўрин берилади. Қўшимча ўйин ўтказилмайди. АПЛ да қўш чемпионлик эълон қилинади. 

Қ.Асланов

 

Манба: stadion.uz

Эсингизда бўлса, 1992 йилги чемпионатимизда "Нефтчи" ва "Пахтакор" бир хил очко тўплашган. Бошқа кўрсаткичларга қараб ўтирмасдан, икки жамоани чемпион деб эълон қилиб юборишганди. 

Киритилди: 14:36, 27.04.2012.
Ўқилди: 7046 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.