«Ливерпуль» Премьер-лиганинг кетма-кет 10 та баҳсида ғалабани қўлга киритди.
АПЛнинг 31-турида «қизиллар» ўз майдонида «Уотфорд»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Мураббий Юрген Клопп шогирдлари чемпионатда қаторасига ўнта ўйинда ғалаба қозонишган бўлиб, умумий тўплар фарқи — 25:2.