Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Суперлига. «Олимпик» мавсумдаги илк ғалабасига Жиззахда эришишга яқин келганди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган қизиқарли учрашувлардан бири Жиззахда бўлиб ўтди. ОФК кубогида иштирок этадиган "Сўғдиёна" ўз майдонида мусобақа дебютанти "Олимпик"ни қабул қилди.

Жиззахликлар бир соат давомида катта устунликка эришишган бўлса, олимпиячилар асосан ҳимояланишди. Бақоев жамоаси биринчи бўлимда ҳисобни очганди, аммо гол офсайд туфайли (VAR ёрдамида) бекор қилинди.

Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида мезбонлар футболчиси майдон марказида рақибига нисбатан фол ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди. "Олимпик" сон жиҳатдан устунликдан 78-дақиқада фойдаланишди. Дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпни Отабек Жўрақўзиев бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Тошкентликлар 90-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Дарвозабон тўпни эгаллаб, майдон маркази томон улоқтириб берди. Мамасиддиқов "Сўғдиёна" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди.

Учрашувга қўшиб берилган 3-дақиқада ҳакам "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгилади. Сабаб — тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Пенальтидан эса Шоҳруз Норхонов унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Натижада ҳар икки жамоа 2 очко йўқотишди. Айниқса, "Олимпик" мавсумдаги илк ғалабасига яқин турганди.

Суперлига. 4-тур
"СЎҒДИЁНА" - "ОЛИМПИК" - 1:1 (0:0)
Голлар: Шоҳруз Норхонов (90+3-пенальти) — Отабек Жўрақўзиев (78)
Четлатиш: Беҳруз Шодмонов (58)
Сўғдиёна: Митрович, Қулматов (Филипосян 64), Нўмонов, Шайқулов, Жўрабеков, Норхонов, Қаҳрамонов, Шодмонов, Чермель, Абдуманнопов (Ҳасанов 60), Колакович.
Олимпик: Назаров, Бегимов, Ҳамралиев, Жиянов, Абдуманнонов (Одилов 46), Жўрақўзиев, Турсунов, Иброҳимов, Таиров, Турдиалиев, Анваров (Мамасиддиқов 46).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:36, 02.04.2022.
Ўқилди: 2127 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.