Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Барселона»да «Реал»га етиб олиш имконияти борми? «Атлетико» ЕЧЛдан қуруқ қолиши мумкин. Ла Лиганинг сўнгги турлари асосий интригалари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Биз Европанинг олий лигаларида мавсум охиридаги интригалар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Биз Премьер-лига ҳақида олдинроқ ёзган эдик, энди эса Ла Лигадани вазиятни таҳлил қиламиз. Испания чемпионати якунланишига 9 тур қолди.

Испания Ла Лигасидаги «пойга» расмиятчилик учун бўлаётганини билиш қийин эмас. Ҳеч бўлмаганда бугунги кунда шундай кўринмоқда. Очколар бўйича «Реал» «Севилья»дан 9, «Барселона»дан 12 очко олдинда. Агар, каталонияликлар қолдирилган ўйинда ғалаба қозонса, мадридликлар билан орадаги фарқ 9 тага қисқаради. Ҳаттоки, ўз уйида кечган «эл-класико»даги йирик мағлубият ҳам Карло Анчелотти жамоасининг чемпионлик учун имкониятларини камайтирмади. Ҳаммаси ҳамон Мадрид клубининг ўз қўлида.

«Реал Мадрид» тақвими: «Сельта» (2 апрель, сафарда), «Хетафе» (9 апрель, уйида), «Севилия» (17 апрель, сафарда), Осасуна (20 апрель, сафарда), «Эспаньол» (1 май, уйда), «Атлетико» (8 май, сафарда), Леванте (11 май, уйида), Кадис (15 май, сафарда), Бетис (22 май, уйида).

«Қаймоқранглилар» ўртача календарга эга. «Реал Мадрид» тўртта ўз уйида ва бешта сафарда ўйин ўтказади. «Қироллик клуби» учун энг қийин баҳслар Мадрид жамоасини қувиб келаётган, «Севилья» майдонига сафар ва «Атлетико» билан дерби баҳси бўлади.

«Севилья» тақвими: «Барселона» (3 апрель, сафарда), «Гранада» (8 апрель, уйида), «Реал» (17 апрель, уйида), «Леванте» (21 апрель, сафарда), «Кадис» (1 май, уйида), «Вильярреал» (8 май, сафарда), «Мальорка» (11 май, уйида), «Атлетико» (15 май, сафарда), «Атлетик» (22 май, уйида).

«Севиля» «Барселона» ва «Реал» билан ўйнайди. Хулен Лопетеги жамоасини ўз майдонида бешта, сафарда эса тўртта ўйин кутиб турибди. «Вильярреал» ва «Атлетико»га қарши сафар учрашувлари андалусияликлар учун жуда қийин кечиши мумкин.

«Барселона» тақвими: «Севилья» (3 апрель, уйида), «Леванте» (10 апрель, сафарда), «Кадис» (18 апрель, уйида), «Реал Сосьедад» (21 апрель, сафарда), «Райо Вальекано» (24 апрель, уйида), «Мальорка» (1 май, уйида), «Бетис» (8 май, сафарда), «Сельта» (11 май, уйида), «Хетафе» (15 май, сафарда), «Вильярреал» (22 май, уйида).

«Барселона»да иккинчи ўрин учун яхши имконият бор. Хави шогирдлари «Камп Ноу»да олтита, сафарда эса атиги тўртта ўйин ўтказади. Ва умуман олганда, тақвим даҳшатли эмас: «Севилья»ни ўзаро учрашувда мағлуб этиши мумкин ва иккита сафар учрашуви жадвалнинг пастидаги рақибларга қарши бўлади.

Европа мусобақаларидаги ўринлар учун кураш: «Атлетико» Чемпионлар лигасида қатнашади (ми?)

Испанияда Чемпионлар лигасида тўртта, Европа лигаси ва Конференция лигасида яна учта жамоа қатнашади. «Севилья» ва «Барселона» «Реал» билан бирга асосий еврокубокларга йўл олади. «Атлетико», «Бетис», «Реал Сосьедад» ва «Вильярреал» Чемпионлар лигасининг қолган йўлланмаси ҳамда ЕЛ ва КЛдаги ўринлар учун курашади.

«Атлетико» тақвими: «Алавес» (2 апрель, уйида), «Мальорка» (9 апрель, сафарда), «Эспаньол» (17 апрель, уйида), «Гранада» (20 апрель, уйида), «Атлетик» (1 май, сафарда), «Реал» (8 май, уйида), «Эльче» (11 май, сафарда), «Севилья» (15 май, уйида), «Реал Сосьедад» (22 май, сафарда).

Диего Симеоне жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаш учун яхши имкониятга эга. «Атлетико»нинг тақвими ҳам ёмон эмас: олдинда бешта уй учрашуви, бор-йўғи тўртта сафар ўйини бор. Улар учун энг қийин ўйинлар «Реал» ва «Севилья» билан, шунингдек, охирги турда «Реал Сосьедад» майдонига сафар баҳси ҳисобланади.

«Бетис» тақвими: «Осасуна» (3 апрель, уйида), «Кадис» (9 апрель, сафарда), «Реал Сосьедад» (15 апрель, сафарда), «Эльче» (19 апрель, уйида), «Хетафе» (1 май, сафарда), «Барселона» (8 май, уйида), «Валенсия» (11 май, сафарда), «Гранада» (15 май, уйида), «Реал» (22 май, сафарда).

Яқинда «Бетис» кучли учликдан жой олганди, энди эса Мануэль Пеллегрини шогирдларига кучли бешликда қолиш ҳам осон кечмайди. Мавсум якунигача «яшил-оқлар»нинг «Барса» билан уй учрашуви ва бешта сафар ўйини бор. Жумладан, Сан-Себастьян, Валенсия ва Мадридга саёҳатлар кутиб турибди.

«Реал Сосьедад» тақвими: «Эспаньол» (4 апрель, уйида), «Эльче» (10 апрель, сафарда), «Бетис» (15 апрель, уйида), «Барселона» (21 апрель, уйида), «Райо Вальекано» (1 май, сафарда), «Леванте» (8 май, сафарда), «Кадис» (11 май, уйида), «Вильярреал» (15 май, сафарда), «Атлетико» (22 май, уйида).

«Реал Сосьедад» «Бетис»дан очко олиш мумкин, аммо «Атлетико»дан очко олиши даргумон. «Басклар» мавсум якунига қадар бешта уй учрашуви, бор-йўғи тўртта меҳмонда ўйин ўтказишади. «Бетис» ва «Атлетико» Сан-Себастьянга ташриф буюришади, бундан ташқари, тақвимда «Барса» майдонига сафар ўйини ҳам бор.

«Вильярреал» тақвими: «Леванте» (2 апрель, сафарда), «Атлетик» (9 апрель, уйида), «Хетафе» (16 апрель, сафарда), «Валенсия» (19 апрель, уйида), «Алавес» (1 май, сафарда), «Севилья» (8 май, уйида), «Райо Вальекано» (11 май, сафарда), «Реал Сосьедад» (15 май, уйида), «Барселона» (22 май, сафарда).

«Вильярреал»нинг вазифаси кучли 6 таликка киришдир, аммо еттинчи ўриндаги «Бетис» Испания кубоги финалида «Валенсия»ни мағлуб этса, Унаи Эмери жамоасига еврокубокларга йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. «Сариқ сув ости кемаси»нинг ўйинлар жадвали унчалик ёқимли эмас. «Вильярреал» ўз майдонида тўртта ўйин ўтказади (шу жумладан «Севилья» билан), бештаси бошқа сафарда кечади. Аммо «Барса»дан ташқари меҳмондаги ўйинлар, жадвалнинг қуйида жойлашган жамоаларга қарши кечади.

Лигада қолиш учун кураш: «Кадис» қуйи лигага тушиб кетиш зонасида эмас, лекин унинг Ла Лигада қолиши даргумон...

Испания чемпионатидан тушиб кетиш учун номзодлар доирасини олтита клубни ажратиб кўрсатиши мумкин. Бироқ «Райо Вальекано» ва «Эльче» ҳам ўзларини эркин қўймаслиги керак, чунки уларни хавфли зонадан олти очко ажратиб турибди.

«Хетафе» тақвими: «Мальорка» (2 апрель, уйида), «Реал» (9 апрель, сафарда), «Вильярреал» (16 апрель, уйида), «Сельта» (20 апрель, сафарда), «Бетис» (1 май, уйида), «Райо Вальекано» (8 май, уйида), «Осасуна» (11 май, сафарда), «Барселона» (15 май, уйида), «Эльче» (22 май, сафарда).

«Хетафе» қуйи лига зонасидан 3 очко олдинда ва сўнгги тургача бўладиган тўққизта учрашувларидан бештаси ўз майдонида кечади. Бироқ, олдинда, «Реал Мадрид», «Бетис» ва «Барселона» билан ўйинларда, Кике Флорес шогирдлари мағлуб бўлиши мумкин. Аммо кейинги турда «Хетафе» рақибларидан бири «Мальорка»ни қабул қилади ва бу таъқибчилари билан орадаги фарқни ошириб олиш учун ажойиб имконият.

«Гранада» тақвими: «Райо Вальекано» (3 апрель, уйида), «Севилья» (8 апрель, сафарда), «Леванте» (17 апрель, уйида), «Атлетико» (20 апрель, сафарда), «Сельта» (1 май, уйида), «Мальорка» (8 май, сафарда), «Атлетик» (11 май, уйида), «Бетис» (15 май, сафарда), «Эспаньол» (22 май, уйида).

«Гранада» худди «Хетафе» каби ўз майдонида беш, меҳмонда эса атиги тўртта учрашув ўтказади. Аммо «Севилья», «Атлетико» ва «Бетис» майдонига сафар учрашувларида ғалаба қозониш деярли имконсиз. Бошқа ўйинларда очко тўплаш мумкин, айниқса, ўз майдонида «Леванте»ни, сафарда «Мальорка»ни мағлуб этиш муҳим.

«Кадис» тақвими: «Валенсия» (3 апрель, сафарда), «Бетис» (9 апрель, уйида), «Барселона» (18 апрель, сафарда), «Атлетико» (21 апрель, уйида), «Севилья» (1 май, сафарда), «Эльче» (8 май, уйида), «Реал Сосьедад» (11 май, сафарда), «Реал» (15 май, уйида), «Алавес» (22 май, сафарда).

«Кадис»нинг даҳшатли тақвим кутиб турибди. Серхио Гонсалес жамоаси Ла Лиганинг 6-ўриндан жой олган барча олтита клуб билан тўқнаш келади. Шунингдек, «Валенсия» билан меҳмонда ўйнайди. Бундай тақвим билан Ла Лигада қолишга умид қилиш қийин, балки «Алавес» билан сўнгги тур ўйини ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги мумкин.

«Мальорка» тақвими: «Хетафе» (2 апрель, сафарда), «Атлетико» (9 апрель, уйида), «Эльче» (16 апрель, сафарда), «Алавес» (19 апрель, уйида), «Барселона» (1 май, сафарда), «Гранада» (8 май, уйида), «Севилья» (11 май, сафарда), «Райо Вальекано» (15 май, уйида), «Осасуна» (22 май, сафарда).

«Мальорка» кетма-кет олтита мағлубият аламини тотиб кўрди, агар жамоа шундай ўйнашда давом этаверса, тақвимни ўрганишдан ҳам фойда йўқ. Мухлислар янги бош мураббий Хавьер Агирре оғир ўйинларга қарамай, футболчилар руҳиятини тиклаб, муаммони ҳал этишига умид қилишлари мумкин. Уларни олдинда тўртта уй ўйини ва бешта сафар ўйини, жумладан «Барса» ва «Севилья»га сафар учрашувлари бор. Аммо «Мальорка»да жадвалдаги қўшнилари – «Хетафе», «Алавес» ва «Гранада»ни мағлуб этиш имконияти бўлади.

«Алавес» тақвими: ««Атлетико» (2 апрель, сафарда), «Осасуна» (10 апрель, сафарда), «Райо Вальекано» (16 апрель, уйида), «Мальорка» (19 апрель, сафарда), «Вильярреал» (1 май, уйида), «Сельта» (8 май, сафарда), «Эспаньол» (11 май, уйида), «Леванте» (15 май, сафарда), «Кадис» (22 май, уйида).

«Алавес» бир қарашда деярли имконсиз вазиятга эга. «Мальорка»дан тўрт очко ва 17-ўринни банд этиб турган «Кадис»дан беш очко ортда қолмоқда. Қолаверса, чемпионат якунидаги тўққизта ўйиннинг атиги тўрттаси уй ўйинидан иборат. Шунга қарамай, «Алавес» тақвими нисбатан енгил: асосан жадвалнинг иккинчи ярмидаги рақиблар билан учрашувлар, жумладан – «Мальорка», «Леванте» ва «Кадис» билан ўйинлар кутиб турибди.

«Леванте» тақвими: «Вильярреал» (2 апрель, уйида), «Барселона» (10 апрель, уйида), «Гранада» (17 апрель, сафарда), «Севилья» (21 апрель, уйида), «Валенсия» (1 май, сафарда), «Реал Сосьедад» (8 май, уйида), «Реал» (11 май, сафарда), «Алавес» (15 май, уйида), «Райо Вальекано» (22 май, сафарда).

Шубҳасиз, «Леванте» Ла Лигани тарк этади. Алессио Лисси шогирдлари ўз майдонида бешта ўйин ўтказган тақдирда ҳам «Кадис» билан орадаги саккиз очколик фарқни йўқ қила олмайди. Аутсайдерни ҳали «Барса», «Севилья» ва «Реал Мадрид» билан жанглар кутиб турибда.

Тўпурарлар пойгаси: Мессининг ўрнини ким эгаллайди?

Охирги беш йил давомида Лионел Месси Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб келаётган эди, бироқ аргентиналик футболчи Францияга жўнаб кетди ва тахтдаги жой бўшаб қолди. Кўринишидан, жорий мавсум Ла Лигада тўпурар Карим Бенземани бўлади. «Реал Мадрид» ҳужумчиси 22 та гол билан пойгада катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни унинг жамоадоши Винисиус Жуниор, «Хетафе» футболчиси Энес Унал ва «Эспаньол» етакчиси Рауль де Томас бўлишиб турибди.

Киритилди: 23:28, 02.04.2022.
Ўқилди: 7097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.