Испания терма жамоасининг бош мураббийи Висенте Дель Боске каталониялик мутахассис Хосеп Гвардиоланинг "Барселона" билан шартномани узайтирмаслик ҳақидаги қарорига ўз фикрларини билдирди.
"Бу Пепнинг шахсий қарори. Мен уни тушунаман ва унга омад тилайман. Ҳамма эндни унинг мана шу қарорини тўғри қабул қилиши керак, чунки Хосеп барча насрани юракдан қилади. У ҳаммасини тарозига қўйиб кўриб, ўзи ва "Барселона" учун энг маъқулини танлаган.
Тито Виланованинг тайинланишига келсак, мен клубларнинг қарорига баҳо берадиган одамлар сирасига кирмайман", — деган Дель Боске ЕFЕ ахборот агентлигига берган интервьюсида.