Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ёшлар Биринчилиги: «Олмалиқ» 2-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -
FOTO: lokomotiv.uz

Ёшлар Биринчилигида 6-турнинг навбатдаги учта ўйини бўлиб ўтди.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ёшлари мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишди. Косонсойдаги «Марказий» ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда наманганликлар «Бухоро» устидан иродали ғалабага эришишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, танаффусдан сўнг дарвозалар жами беш марта аниқ нишонга олинди. Учрашув якунланишига саккиз дақиқа қолган бир вақтда «Бухоро» уйга 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишга яқин эди. Бироқ лигадаги энг кўп гол ўтказиб юборган жамоанинг ҳимояси сўнгги дақиқаларда панд берди.

«Учрашувнинг якуний қисмида «Навбаҳор» ёшларида ҳужумкорликни оширишдан ўзга чора қолмаганди. Ўртадаги мувозанатни тиклаш мақсадида ҳаракат қилган наманганлик футболчилар ўйин якунланишига оз вақт қолганида ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Акбаршоҳ Рашидхонов 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини чиройли тарзда дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Сардор Теляковнинг тўп оширишидан кейин дарвозабон билан юзма-юз қолган Абдумалик Абдуллаев совуққонлик билан тўпни тўрга туширди», - деб ёзади ўйин ҳақида «Навбаҳор» расмий сайти.

Ғузорда бўлиб ўтган «Шўртан» ва «Олмалиқ» ёшлари баҳсида омад Тошкент вилояти вакилларига кулиб боқди. Унда «Олмалиқ» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Шўртан» олти учрашувдан сўнг атиги икки очко тўплагани ҳолда мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган бўлса, «Олмалиқ» мавсумдаги тўртинчи ғалабасидан сўнг очколари сонини 12тага етказгани ҳолда, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

«Гарчи, ўйин мобайнида Сеид Сеидов шогирдлари катта устунликка эришган бўлса-да, лекин яратилган имкониятларни кўкка совуришди ва ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Аввалига Ҳусан Орзиқулов йўқ жойдан хато қилиб, қўлидаги тўпни ўз дарвозасига киритган юборган бўлса, иккинчи бўлимда Бобур Хўжаёров ўз дарвозасини «аниқ» нишонга олиб, ҳисобни 2:0 кўринишига «олиб келди», - деб ёзади «Шўртан» расмий сайти ўйин ҳақида.

Ёшлар Биринчилигида карвонбошиликни ўз қўлига олган Зарафшоннинг «Қизилқум» клуби ёшлари бу турда «Динамо»ни қабул қилишди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Игорь Рогованов, Бакир Дийкинбоев ва Илья Ильиннинг голларига самарқандиклар фақат бир марта – Ҳислат Усмоновнинг пенальтидан урган голи билан жавоб бера олишди. Усмонов учун бу гол мавсумдаги тўртинчиси бўлиб, у бу турда ҳам майдонни голсиз тарк этмаган «Бухоро» ҳужумчиси Иброҳим Раупов билан биргаликда Ёшлар Биринчилиги тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Турнинг сўнгги учрашуви 28 апрель куни «Андижон» ҳамда «Нефтчи» ёшлари ўртасида бўлиб ўтади. Агар баҳсда «Нефтчи» ғалаба қозонса, 11-ўринга кўтарилиб олиши мумкин. Агар учрашув андижонликлар ғалабаси билан якунига етадиган бўлса, жамоа мусобақа жадвалида «Олмалиқ» билан ўрин алмашади ва 2-ўринга кўтарилади.

Ёшлар Биринчилиги, 6-тур натижалари
27 апрель, жума
«ҚИЗИЛҚУМ» (Зарафшон) – «ДИНАМО» (Самарқанд) 3:1 (0:0)
Ҳакамлар: Т. Галеев (Урганч), Е. Закутилин, А. Эшбўтаев, С. Ивлев.
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: И. Рогованов (48), Б. Дийканбоев (53), И. Ильин (61) – Х. Усмонов (66, пенальти).
Огоҳлантиришлар: В. Алексин (52), И. Холмирзаев (иккиси ҳам - «Динамо», 61).
111 томошабин.

«ШЎРТАН» (Ғузор) – «ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) 0:2 (0:1)
Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент), С. Сатторов, Ф. Норсафаров, Н. Қосимов.
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Голлар: А. Жўраев (4), Б. Хўжаёров (61, автогол).
Огоҳлантиришлар: Ҳ. Каримов (20) – А. Жўраев (22), А. Абдуҳамидов (69).
285 томошабин.

«НАВБАҲОР» (Наманган) – «БУХОРО» 3:2 (0:0)
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), М. Мажидов, Р. Фозилов, Ш. Бозоров.
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Голлар: Э. Низомбоев (53), А. Рашидхонов (90), А. Абдуллаев (90+3) – А. Муротов (78), И. Раупов (83).
Огоҳлантиришлар: З. Тошпўлатов (82) – Ш. Аббосов (38), А. Фатуллаев (45+1).
78 томошабин.

27 апрель ҳолатига кўра мусобақа жадвали

ЖАМОАЛАР

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1. ҚИЗИЛҚУМ (Зарафшон)

6

5

0

1

13-6

15

2. ОЛМАЛИҚ

6

4

0

2

9-6

12

3. АНДИЖОН

5

3

1

1

9-3

10

4. ЛОКОМОТИВ (Тошкент)

6

2

4

0

9-6

10

5. МЕТАЛЛУРГ (Бекобод)

6

2

3

1

9-8

9

6. БУНЁДКОР (Тошкент)

6

2

2

2

10-10

8

7. ПАХТАКОР (Тошкент)

5

2

2

1

8-8

8

8. НАСАФ (Қарши)

5

2

1

2

7-7

7

9. МАШЪАЛ (Муборак)

6

2

1

3

7-9

7

10. НАВБАҲОР (Наманган)

6

1

3

2

6-9

6

11. ДИНАМО (Самарқанд)

6

1

2

3

8-10

5

12. БУХОРО

6

1

1

4

10-15

4

13. НЕФТЧИ (Фарғона)

3

0

2

1

3-5

2

14. ШЎРТАН (Ғузор)

6

0

2

4

4-10

2

 
ТЎПУРАЛАР: 4 — Хислат Усмонов («Динамо»), Иброҳим Раупов («Бухоро»).

Манба: pfl.uz
Киритилди: 00:48, 28.04.2012.
Ўқилди: 6340 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.