Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Болалар ухлаб ётган пайтда уйга бостириб киришди". Футбол юлдузлари борган сари ўғрилар қурбонига айланишмоқда

Баҳо:
+ | -

Нима бўлмоқда ва бунга қандай қарши туриш керак?

Нохуш тенденция шундан иборатки, Европа клублари, айниқса инглиз клублари футболчиларининг уйлари оммавий равишда ўғрилар томонидан тунаб кетиляпти. Қимматбаҳо буюмлар олиб кетилади, футболчилар калтакланади ва уларнинг яқинлари хавотирда. Табиийки, бу уларнинг нафақат фаровонлигига, балки психологиясига, натижада футбол ўйинига ҳам таъсир қилади.

Тренднинг ўзига хос хусусияти шундаки, ўғирликлар тез-тез содир бўлмоқда ва босқинчиларнинг усуллари яна-да тажовузкор бўлиб бормоқда.

2 кун аввал, 1 апрель куни Римда “Лацио” футболчиси Раул Морони : полициячилар қиёфасида бўлган ўғрилар машинасини тўхтатиб, футболчи ва унинг отасини калтаклаб, пуллари ва соатларини тортиб олиб, қочиб кетишган. Тез орада машина топилди, ўғриларни қидириш давом этмоқда. Ва бундай футбол-криминал янгиликлар мунтазам равишда кўпайиб бормоқда.

Бекхэм ҳамма ухлаб ётганида талон-тарож қилинди

30 мартдан 31 мартга ўтар кечаси афсонавий англиялик футболчи, унинг рафиқаси ва 10 ёшли қизи ухлаб ётганида, уларнинг Лондон ғарбидаги қасрига ўғрилар тушди. Ниқобли ўғри дераза орқали бўш меҳмон ётоқхонасига кириб, минглаб фунт стерлинг турадиган дизайнер аксессуарлари ва электроникасини олиб чиқиб кетган.

Поль Погбанинг ЖЧ-2018 медали ўғирлаб кетилди

Яқинда Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган “Юнайтед” – “Атлетико” (0:1) ўйинида унинг уйи ўғирланган – яъни жиноятчилар футболчининг уйда бўлмаслигини билишган. Бироқ, у ерда энагаси бўлган футболчининг болалари бор эди: у ўғирлик овозларини эшитиб, футболчининг хотини ва хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилди ва болалар бир хонага қамалиб олган.

“Қўрқинчли туш содир бўлди: болаларимиз ўз хонасида ухлаётган пайтда уйимизга ўғри тушди. Жиноятчилар беш дақиқадан камроқ вақт ичида ичкарида бўлишди, лекин ўша вақт ичида улар уйимиздаги ҳамма қиммат нарсани олиб кетишди”, дейди Погба.

Франциялик ярим ҳимоячи, шунингдек, қароқчиларни топишда ёрдам берган ҳар бир кишига мукофот таклиф қилди ва у ҳис қилганларини ҳеч ким ҳис қилмаслигини истади: "Бу дунёда фарзандларингизни ҳимоя қилиш учун у ерда бўлмасликдан ёмонроқ туйғу йўқ".
Ўғрилик натижасида етказилган зарар: Уч номаълум шахс унинг онасининг тақинчоқлари ва Жаҳон кубоги медальи бўлган сейфини ўғирлаб кетишди.

Ўғрилар Жоау Канселонинг юзига мушт туширди

Янги йил олдидан тўрт нафар номаълум шахс португалиялик ҳимоячига Манчестердаги уйида ҳужум қилиб, унинг барча қиммат буюмлари олиб, калтаклаган. Шу боис Канселу ўз ижтимоий саҳифасида юзидаги яралар акс этган суратни илова қилди.

Ҳимоячи қароқчиларни қўрқоқлар деб атаган, шунингдек, улар унинг оиласига ҳам зиён етказмоқчи бўлишганини айтган. “Қандай қилиб бунчалик ёмон бўлишингиз мумкинлигини билмайман. Ҳаётимдаги яна бир тўсиқни енгиб ўтаман”, - деб ёзган футболчи.

Италияда қароқчилик ҳафталиги

2021 йил декабрида Италиялик футболчиларнинҳ уйларига оммавий тарзда ўғрилар ҳужуми кузатилди.

“Интер” ярим ҳимоячиси Стефано Сенсининг уйига ўғрилар “Торино”га қарши учрашув вақтида ошхона ойнасидан киришган ва натижада футболчига тегишли бўлган 200 минг евро миқдоридаги буюмларни олиб кетишган.

“Удинезе” клубининг собиқ ҳужумчиси Антонио Ди Наталенинг рафиқаси, болалари ва қайнотаси билан оилавий кечки овқат пайтида уйига ниқобли қуролланган жиноий гуруҳ бостириб кирган. Қароқчилар уй яқинидаги буталар орасига яширинган: улар Ди Натале оиласи аъзоларидан бири уйга қайтишини ва эшик очилишини кутишган. Кейин жиноятчилар ичкарига бостириб киришган. Улар пичоқ билан таҳдид қилиб, тахминан 30 000 евро турадиган Rolex соатини футблочидан тортиб олишган.

Қароқчилар “Наполи” ҳужумчиси Адам Унанинг гаражига скутерда кириб келишди. Бу жанубликлар А сериянинг 18-тури доирасидаги ўйин учун Миланга жўнаб кетишидан сал олдин содир бўлди. Италия ОАВларининг ёзишича, икки ўғри футболчини элит Посиллипо туманидаги уйи ёнида кутиб туриб, унинг ортидан гаражга кириб кетган. Зарар - қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан 5 минг евроли занжир.

"Женоа" дарвозабони Салваторе Сиригу "Лацио" билан ўйин вақтида уйига босқинчилар кирган. Уни “Акробатлар” номли жиноий гуруҳ талон-тарож қилган. Уларга уйларнинг деразаларига қувурлар орқали чиқишганликлари учун шундай лақаб қўйишган. Сиригу уйида сигнализация чалинган, аммо уйдан олтин ва кумуш тақинчоқлар олиб чиқиб кетилгандан кейин полиция етиб келганди.

Ўша "акробатлар" Ашраф Ҳакимийнинг уйини ҳам талон-тарож қилишди.

Футболчилар ўзлари қандай ҳимоя қиляпти?

Улар катта итларни сотиб олиб, ижтимоий тармоқларда кўрсатишяпти ва "Огоҳ бўлинг, уйни ёвуз ит қўриқлайди", каби пост қолдиришмоқда. “Манчестер Сити”дан Кайл Уокер, “Лестер”дан Жейми Варди ва “Тоттенхэм”дан Деле Алли худи шундай қилишган.

Бундан ташқари камералар ўрнатилиб, шахсий қўриқчилар ёллашмоқда. Камералар фақат талончиликни қандай бўлганини кўришга ёрдам беради, лекин унинг олдини олиш учун эмас. Масалан, “Челси” ҳимоячиси Рис Жеймс уйи ҳовлисидаги камералардан олинган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди – бироқ унинг медаллари (чемпионат олтини ва евро кумуши) барибир ғойиб бўлди.

Бу борада энг яхши ечим шахсий қўриқчиларни ёллаш бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 21:24, 03.04.2022.
Ўқилди: 2243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.