Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Қатар-2022. Англиянинг финалгача йўли қандай бўлади? Ҳисоб-китоб қиламиз!

Баҳо:
+ | -

1 апрель куни 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун сараланган жамоалар ўртасида қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда деярли ҳамма, гуруҳдаги рақиблари ким бўлишини билиб олди. Хусусан, Англия терма жамоаси ҳам. Энди инглизлар 56 йиллик танаффусдан кейин Қатардаги кубокни ютиш учун нималар қилиш кераклигини яхши билади. Гарет Саутгейт шогирдлари тарихдаги илк қишки мундиалда, нисбатан осонроқ гуруҳдан жой олди.
«Уч Шерлар» Б гуруҳида Эрон, АҚШ ҳамда эҳтимолий Уэльс, Шотландия ва Украина триоси ғолиби билан тўқнаш келадиган бўлди. 2018 йилда ярим финалгача, Евро-2020да эса финалга қадар етиб бора олган инглизлар, гуруҳни ғолиб сифатида якунлашига ишонади. Аммо плей-офф баҳслари қандай ўтади? Турнирнинг мана шу томони жиддийроқ масала сифатида қаралиши керак.
Қуйида эътиборингизга Англиянинг финалга қадар бўлган эҳтимолий йўлини келтириб ўтамиз.

Гуруҳ баҳслари:

Б гуруҳи

Англия
Эрон
АҚШ
Уэлс/Шотландия/Украина

21 ноябрь – Англия ва Эрон
25 ноябрь – Англия ва АҚШ
29 ноябрь – Уэльс/Украина/ Шотландия ва Англия

Нимчорак финал:

3‐6 декабрь.
Агарда Англия терма жамоаси Б гуруҳини ғолиб сифатида якунласа, у ҳолда А гуруҳида иккинчи ўринни олган рақиб билан тўқнаш келади. Бу рақиб эса Қатар, Эквадор, Сенегал ёки Нидерландия бўлиши мумкин.
Борди-ю, Саутгейт шогирдлари иккинчи ўринни олса, А гуруҳининг ғолиб жамоасига дуч келади. Бу ғолиб жамоа эса катта эҳтимол билан Африка чемпиони Сенегал ёхуд Нидерландия бўлади.

Чорак финал:

9-10 декабрь
Сиз айни босқичга келиб, мусобақанинг энг қизғин палласига гувоҳ бўлаётган бўласиз. Бу ерга Англия терма жамоаси нимчоракдан ўтиб келиши керак бўлади. Агар буни эпласа, улар Д гуруҳи ғолиби ёки C гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоага рўбаро келади.
Бу, рақибни кўп эҳтимол, Франция ёки Аргентина бўлишини англатади. Қолаверса, иккинчи вариант ҳам мавжуд. Унда эса жамоалар кўп: БАА/Перу, Дания, Тунис, Саудия Арабистони, Мексика ва Польша ҳам рақибга айланиши мумкин.

Ярим финал:

13-14 декабрь
Агар Англияга омад кулиб, жамоа 2018 йилги натижасини такрорлай олса, у ҳолда ярим финалдаги рақиб анча кучли бўлади. Улаф Э, Ф, Г ёки Ҳ гуруҳидан чиқиб келган бўлиши мумкин. Ушбу гуруҳларнинг энг фаворит жамоалари ичида Испания, Германия, Бельгия, Бразилия ва Португалия мавжуд. Шунингдек, Коста-Рика/Янги Зеландия, Япония, Канада, Швейцария, 2018 йилги финалчи ‐ Хорватия, Сербия, Камерун, Гана, Уругвай ҳамда Жанубий Кореяга ҳам потенциал рақиб сифатида қараш мумкин.

Финал:

18 декабрь
Агарда, яна қайтарамиз, агарда(!) Гарет Саутгейт Англияни яна бир финалга етаклай олса, у ерда «Уч Шерлар» учун Жаҳон чемпионатига чиқа олган исталган рақиб қаршилик қилиши мумкин. Мундиал финали эса 18 декабрь куни, Рождестводан атиги бир ҳафта олдин бўлиб ўтади.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:15, 03.04.2022.
Ўқилди: 2686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.