Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Месси ва Левандовски, Германиянинг қасоси, сиёсатдаги спорт: ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг ТОП-5 ўйини ҳақида

Баҳо:
+ | -

1 апрель, жума куни Доҳада (Қатар) ЖЧ-2022 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

32 та жамоа 4 нафар иштирокчидан иборат саккиз гуруҳга бўлинишди. Ҳозирданоқ жамоалар бўлажак жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришлари, рақиби ўйинларини ўрганиши ва  мазкур учрашувларга пухта тайёргарлик кўришлари мумкин.

Қуръа бизга «ўлим гуруҳлари»ни тақдим этмади. Аммо плей-офф йўлланмаси учун кураш қизиқарли бўлишини аниқ ва бунга қўшимча равишда жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида томоша қилиш керак бўлган даҳшатли ўйинлар бор. Шу сабаб ҳозир биз ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи топ-5 ўйинлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Португалия - Уругвай

Португалия ва Уругвай терма жамоалари қайси бири яхшироқ эканини гуруҳ босқичидаёқ аниқлашлари керак. Уларнинг сўнгги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида тўқнаш келган эди.  

Ўшанда ўйин ҳис-туйғуларга бой ва кескин курашлар остида бўлган. Еттинчи дақиқадаёқ Кавани Португалия дарвозасига боши билан зарба бериб, Америка қитъаси вакилларини ҳисобда олдинга олиб чиққан. Иккинчи бўлим бошида Пепенинг аниқ зарбасидан кейин Португалия ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ португалияликларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Кавани бурчакдан ошириб берилган тўпдан гол уриб, дубл қайд этди. Бу гол турнирнинг энг ёрқин воқеаларидан жой олди. Учрашув охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади, аммо Роналду жароҳат олган Каванига майдондан ташқарида ёрдам берганида самимий лаҳзалар бўлган эди.

Бўлажак жаҳон чемпионатида томошабинлар жамоалар ўртасидаги бу қарама-қаршиликни такрорланишидан хурсанд бўлиши тайин.

Испания - Германия

Испания ва Германия терма жамоалари Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг асосий ўйини ҳисобланади. Бу жамоалар турнирдаги ғалабага асосий даъвогарлар қаторидан жой олган ва уларнинг гуруҳ босқичидаги қарама-қаршилигини кўриш ўзгача завқ бағишлайди.

Германия терма жамоаси 2020 йилда Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Миллатлар лигасининг сўнгги тури доирасидаги Луис Энрике шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз олтита гол уриб, мағлуб этишган эди.

Албатта, сўнгги учрашув алоҳида аҳамиятга эга бўлмайди, аммо немислар бунинг учун қасос олишни хоҳлашади, испанлар эса ўз муваффақиятларини такрорлашга ҳаракат қилишади.

Франция - Дания

Ўз гуруҳидан чиқиш учун Дания ва Франция асосий даъвогарлар эканлиги кўриниб турибди, бироқ ўзаро учрашув фантастик бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам жамоалар гуруҳ босқичида тўқнаш келишган. Кутганилганидан фарқли ўлароқ, ўйин жуда зерикарли ўтди ва жамоалар нурсиз дурангга  имзо чекишган - 0:0. Бу ўша жаҳон чемпионатидаги ягона голсиз дуранг ўйини эди.

Этиборлиси, ЖЧ-2022 олдидан терма жамоалар Миллатлар лигасида ўзаро яна иккита ўйин ўтказишади.

Аргентина - Польша

«C» гуруҳида плей-офф учун курашадиган етарлича жамоалар бор: Аргентина, Польша, Мексика ва Саудия Арабистони. Очиғи, биринчи ва иккинчи жамоалар 1/8 финалга чиқиш учун асосий даъвогарлар ва энг қизиқарли қарама-қаршилик ҳам Аргентина ва Польша учрашувидир.

Жамоаларининг асосий юлдузлари - Лионель Месси ва Роберт Левандовски айни дамда ким энг зўр эканлигини аниқлаш имконига эга бўлишди.

Албатта, терма жамоаларнинг савияси ҳар хил, аммо асосий дуэль Месси ва Левандовскига қаратилади.

Швейцария - Сербия

Ўтган жаҳон чемпионатининг асосий сиёсий можароларидан бири Швейцария ва Сербия ўртасидаги ўйинда юз берди. Ушбу баҳсга алоҳида эътибор старт ҳуштаги чалинишидан анча олдин аниқланган, аммо майдонда бу бутунлай бошқача бўлди.

 

Серблар ўйин бошидаёқ Митровичнинг голи эвазига олдинга чиқиб олишди, бироқ ижобий натижани сақлаб қола олишмади. Иккинчи бўлимда Швейцария ўйинни ўзгартирди ва учрашувда ғалаба қозонди. Жака ва Шакири терма жамоаларнинг асосий қаҳрамонларига айланишди.

Футболчилар ғалабани нишонлаш пайтида қўллари билан Албанияга тегишли «бургут қанотлари» ишорасини кўрсатишди. Сабаби Жака асли албаниялик, аммо Швейцария терма жамоасида ўйнайди.

Сербия ва Албания ўртасидаги сиёсий муносабатлар, Косовонинг мақоми ва дунёда унга бўлган муносабат жуда таранг. Сербиялик мухлислар Жака ва Шакирини тинимсиз ҳақоратлаб, уларга турли хил нарсаларни улоқтиришди.

Натижада ФИФА футболчиларни тўққиз минг евро жаримага тортди, Стефан Лихтштайнер ҳам жазосига тортилди. Сабаби у ҳам «қуш» ишорасини кўрсатган эди.

Шундай қилиб, гуруҳ босқичидаги терма жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик нафақат футбол майдонидаги драма туфайли, балки ундан ҳам ошиб кетадиган нарса борлиги сабабли қизиқарли бўлишини ваъда қилмоқда.

Киритилди: 23:09, 03.04.2022.
Ўқилди: 6701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.