Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатида «Fair Play» совринини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Беларусь чемпионатининг ҳар бир турида "Ҳалол ўйин" соврини ўз эгасига топшириб борилади. "Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов 1-тур якунлари бўйича ушбу соврин соҳибига айланди.

Ғолиб номини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди. Ҳамюртимиз ушбу сўровномада Иван Бахар ва Владислав Малькевични ортда қолдирди. Бобурга совға топширилди.

Абдухолиқов 1-турда "Витебск" клубига қарши ўйинда 2та гол муаллифига айланди. Бундан ташқари, рақиб футболчилари унга нисбатан ишлатилган қўполликларни ортиқча ҳиссиётсиз ва ғазабсиз қарши олди.

Ўзбекистонлик футболчи совринни қабул қилиб олгач, кичик интервью берди.

– "Fair Play" совринини қўлга киритиш, албатта, жуда ёқимли. Менга овоз берганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонлик кўплаб мухлислар мени қўллаб-қувватлашганини кўрдим. Барчага салом йўллайман. Бундан кейиy ҳам яхши, самарали ва ҳалол ўйиним орқали мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Жаҳонда "Fair Play" совринини қўлга киритган ёрқин намоёндалар? Бирданига ёдимга келмади. Аммо ҳалол ва масъулиятлик ўйин — ҳар қандай спорт турининг муҳим бўлаги ҳисобланади.

– «Энергетик»нинг ўйини ҳақида. Жамоа ҳар икки ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сиз эса голлар уриб, ассистентлик қилдингиз. Жамоа ниманинг эвазига яхши натижалар қайд этмоқда?
– Жамоамизда яхши ва ёш йигитлар йиғилган. Ҳар бир баҳсда ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Хатоларимиз бор, аммо биз ўйиндан ўйинга уларни бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз.

Менинг шахсий мақсадим? Ҳар бир ўйинда гол уриш ва голли узатмалар бериш. Ҳар сафар имкон қадар кўпроқ ва кўпроқ.

Манба: news.pm.by

Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатининг 2-тури доирасида "Торпедо-БелАЗ" клубига қарши баҳсда ҳам 2та гол муаллифига айланди. Шу тариқа, у 4та гол билан жорий мавсумда тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди.

Киритилди: 19:41, 04.04.2022.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9565]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4442]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2504]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2502]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2492]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1939]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1736]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1559]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1389]

Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш “Реал” билан музокарага киришди [1206]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик