Туриннинг «Ювентус» клуби марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт Италия клубидаги илк кунларини эслади. Нидерландиялик футболчининг таъкидлашича, дастлаб унга янги шароитларга мослашиш қийин бўлган.
«Бошида мослашишим жуда қийин бўлди. Мен ҳар доим ўзимни жуда ҳурмат қилганман, барча йигитларни жуда ҳурмат қилганман. Охир-оқибат, мен бир-биримизга қарши курашишимиз ва бу йўлда олдинга силжишимиз кераклигини англадим» - деди де Лигт клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ де Лигтнинг Туриннинг «Ювентус» клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг агенти Мино Райола ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи эканлигини айтди.