Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Эмери: "Бавария" "Ювентус"дан жуда катта фарқ қилади"

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар лигаси доирасида «Бавария» клубига қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бавария» «Ювентус»дан жуда катта фарқ қилади. Албатта, бу ҳам жуда кучли жамоа, Чемпионлар лигаси учун яна бир давогар, аммо «Бавария» бошқача ўйнайди. Табиийки, бу ўйинлардаги тактикамиз ҳам бошқача бўлади. Аммо бу ҳаммага ёқадиган, барчани рағбатлантирадиган ва ўзига тортадиган ўйин бўлади. Қолаверса, бу икки хил мамлакатларга хос бўлган услублар ва фалсафалар рақобати.

Лекин энг муҳими, «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Аталанта» ёки «Ювентус»га қарши ўйнасангиз, ҳар доим ғалаба қозониш имконияти бўлади. Ҳозир «Бавария» билан курашиш бизга тушди. Бизда жанговар тайёр жамоа бор ва бизда ғалаба қозониш имконияти бор" - деди Эмери УЕФА расмий сайтига.

Чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган «Вильярреал» – «Бавария» учрашуви 6 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00.00да бошланади.

Киритилди: 21:33, 04.04.2022.
Ўқилди: 1570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.