Бугун Россия премьер-лигасининг 41-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Турнинг энг марказий учрашувларидан бирида пешқадам Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби, турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган Москванинг "Динамо"сини қабул қилди.
Ушбу баҳс шуниси билан аҳамиятли эдики, питерликлар дуранг ўйнаган тақдирда ҳам чемпионликни нақд қилишар, "Динамо" эса уларни мағлубиятга учратса, орадаги фарқни қисқартиришга эришар эди.
Аммо, чемпионлик масаласини ўз майдонида, ўн минглаб мухлислари кўз ўнгида нишонлашни қатъий мақсад қилган "Зенит" футболчилари ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишди.Роман Широков ҳамда Александр Кержаковнинг биттадан голи "Зенит" муддатидан олдин ушбу мавсум чемпиони бўлиш имконини берди. Шу тариқа"Зенит" - ўз тарихида учинчи бор Россия чемпионати чемпиони бўлди.
Турнинг яна бир қизиқарли учрашуви эса пойтахтдаги "Лужники" ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Икки азалий рақиб, "Спартак" ва ЦСКА ўртасидаги учрашув кутилганидек жуда муросасиз кечди. Шу куни армиячиларнинг сербиялик легионери Зоран Тошич учрашувнинг бош қахрамони бўлди дейиш мумкин. Аввалига айнан унинг зарбаси "Спартак" ҳужумчиси Арига тегиб дарвоза тўридан жой олди.
Биринчи бўлим сўнгида Артем Дзюба ҳисбони тенглаштиргач, устунлик айнан "Спартак" футболчиларига ўтгандек кўринди. Аммо учрашув қахрамони бўлиш армиячилар ярим ҳимоячиси Тошичга насиб қилган экан. Айнан унинг голи ЦСКАга муҳим 3 очкони келтирди - 2:1.
Кўпчилик ҳамюртларимизнинг нигоҳи "Анжи" ҳамда Москванинг "Локомотив" клублари ўртасидаги учрашувга қаратилгани табиий.
Сўнгги учрашувларни кўтарингки руҳда ўтказаётган Одил Ахмедов бу ўйинда ҳам анча яхши ҳаракат қилганини таъкидлаш лозим.
Маҳачқалъаликлар ўзларидан олдинда бораётган "Локо"ни ажойиб тарзда мағлубиятга учрата олишди, ҳамда турнинг жадвалининг бешинчи ўрнига кўтарилиб олишди.
"Анжи" эндиликда иккинчи ўриндаги "Динамо"дан атиги уч очко ортда бормоқда. Агар махачқалъаликлар қолган учта тур ўйинларда 100%лик натижа қайд эта олсалар ва "Динамо" ҳамда ЦСКА жамоалари очко йўқотадиган бўлсалар, иккинчи ўринни қўлга киритишлари ҳам мумкин. Россия премьер-лигасида иккинчи ўринни олган жамоа келаси мавсумда ЕЧЛ баҳсларини тўғридан-тўғри гуруҳ учрашувларидан бошлаш имконига эга бўлади.
Шундай экан, ҳамюртимиз Одил Ахмедовга ҳам, унинг жамоасига ҳам бу борада омад тилаб қоламиз.
Зенит - Динамо М 2:1
Голлар: Широков, 30, Кержаков, 36 (с пенальти) - Епуряну, 43
Зенит: Малафееев, Губочан, Анюков, Кришито, Ломбертс, Зырянов, Широков, Быстров (Семак, 62), Денисов, Аршавин (Файзулин, 81), Кержаков (Канунников, 87)
Динамо М: Шунин, Рыков, Фернандес (Шитов, 19), Епуряну, Уилкшир, Нобоа (Воронин, 77), Самедов, Мисимович, Джуджак (Кокорин, 63), Семшов, Кураньи.
Огоҳлантиришлар: Кришито, Зырянов, Рыков - Джуджак, Епуряну,
ЦСКА М - Спартак М 2:1
Голлар: Тошич, 22, 57 - Дзюба, 43
ЦСКА М: Акинфеев, Набабкин, В.Березуцкий (Васин, 46), А.Березуцкий, Щенников, Муса (Секу, 62), Хонда, Вернблум, Тошич, Нецид, Думбия (Алдонин, 66)
Спартак М: Ребров, Макеев, Пареха (Родригес, 46), Сухи, Брызгалов, Д.Комбаров, Макгиди, Кариока (Билялетдинов, 61), Дзюба, Ари (Гатагов, 85), Эменике
Огоҳлантиришлар: Нецид, Хонда - Д.Комбаров, Эменике, Брызгалов, Сухи, Макгиди
Четлатиш: Д.Комбаров, 82 (иккинчи сариқ)
Анжи - Локомотив 3:1
Голлар: Бурлак, 25 (ўз дарвозасига), Это'О, 65, 90 - Глушаков, 31
Анжи: Габулов, Гаджибеков (Логашов, 76), Самба, Жоао Карлос, Тагирбеков, Буссуфа, Ахмедов, Жусилей (Карсела-Гонсалес, 79), Жирков, Это'О, Лахиялов (Шатов, 74)
Локомотив: Гильерме, Шишкин, Бурлак, Беляев, Ещенко, Сапатер, Оздоев, Глушаков, Торбинский (Игнатьев, 83), Павлюченко (Сычев, 72), Майкон (Обинна, 62)
Огоҳлантиришлар: Гаджибеков - Майкон, Беляев, Оздоев