Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Италия "А" серияси: Учта ўйин, уч хил дуранг

Баҳо:
+ | -

Италия "А" сериясида ҳам бугун навтбатдаги, 35-тур ўйинларига старт берилганидан хабарингиз бор. Турнинг асосий ўйинлари якшанба куни кечқурун бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шанба оқшомида эса 35-турнинг учта ўйини бўлиб ўтди. Қизиғи мазкур ўйинларнинг барчасида дуранг натижалар қайд этилди. Янаям қизиқарлироғи ҳар-хил ҳисобларда.

Аввалига турни очиб берувчи ўйинда "Кальяри"ҳамда "Кьево" жамоалари майдонда саф тортишди. Ўта зерикарли кечган учрашувда ҳисоб очилмади.

"Палермо" ҳамда "Катания" жамоалари ўртасидаги "Сицилия дербиси" ҳам юқоридаги ўйин сингари зерикарлироқ ўтди. Бироқ, Кальяридаги учрашувдан фарқли ўлароқ, ушбу ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлислар гол кўра олишди - 1:1.

Бугунги учрашувлар ичида энг қизиғи ва шубҳасиз энг марказий баҳси Римдаги "Олипико" стадионида бўлиб ўтди. Кучли учликка кириш учун асосий даъвогарлар "Рома" ҳамда "Наполи" ўзаро ҳисоб-китоб қилишди.

Аввалига Маркиньо биринчи бўлимда римликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим эса, кўпроқ "Наполи"нинг устунлигида ўтди дейиш мумкин.

Аввалига Суниьга ҳисобни тенглаштирди. Жамоа тўпурари Эдинсон Кавани эса, ўйиннинг 67-дақиқасида неаполликларни олдинга ҳам олиб чиқди - 1:2.

"Рома"нинг кетма-кет ҳужумлари эса, фақат ўйин оҳирига келиб бўй кўрсатди. Ҳамма ўйин "Наполи"нинг ғалабаси билан тугайди деб турган пайтда, римликлар ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқа олишди. Фабио Симплисио ажойиб комбинацияни маромига етказиб қўйди - 2:2. Жанговар дуранг.

Кальяри - Кьево 0:0

Палермо - Катанья 1:1
Голлар: Микколи, 47 - Легротталье, 25

Рома - Наполи 2:2
Голлар:Маркиньо, 41, Симплисио, 88 - Суньига, 49, Кавани, 68
 
Рома: Лобонт, Хайнце, Рози, Кьяер, Таддеи, Гаго (Греко, 80), Пьянич (Симплисио, 73), Маркиньо, Тотти, Боян (Талло, 73), Борини
 
Наполи: Де Санктис, Ароника, Суньига, Каннаваро, Фернандес, Жемаили (Пандев, 53), Маджо, Гаргано, Инлер, Хамшик, Кавани (Лавесси, 74)
 
Огоҳлантиришлар: Таддеи, Хайнце, Гаго, Маркиньо, Симплисио - Жемаили

Манба: www.goal.com
Киритилди: 02:26, 29.04.2012.
Ўқилди: 5423 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.