Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Жамшид Саидов: «Минимал вазифани бажардик»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"-"Бухоро" (1:1) учрашуви якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жамшид САИДОВ ("Бухоро" бош мураббийи):
— Яширмайман, бугун биз Косонсойга очко олиш учун келгандик. Бўлиб ўтган 3 та омадсиз ўйинимиздан сўнг мухлислар ҳамда раҳбарият олдида ўзимизни оқлашимиз керак эди. Бугунги рақибни кучли ва заиф томонларини яхши ўзлаштиргандик. Йигитлар ҳам борини бериб ўйнашди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлсак ҳам биз характер кўрсатдик. Бугунги вазифани минимум даражада адо этдик. “Навбаҳор” ўз уйида чемпионни мағлуб этганидан кейин, "Металлург" билан дуранг қайд этди. Бу эса "Навбаҳор"ни ўз майдонида руҳий устунлигини таъминларди. Мен ўз ўйинчиларимдан жуда миннатдорман.

— Ҳакамлар ҳаракатларидан кўнглингиз тўлдими?
— Ҳа. Ҳакамлар ўз вазифаларини тўғри бажаришди, уларга нисбатан эътирозим йўқ. Лекин пенальти бўлган вазият 50/50 ҳолатида эди. Шахсий фикримча бу ерда пенальти йўқ эди.

— “Бухоро” бугун ва бундан олдинги ўйинларда ҳам жуда кўплаб вазиятлар содир этмоқда, бу ҳолатга нисбатан муносабатингиз қандай ?
— Ҳа, биз ҳар бир ўйинда камида 5 тадан голли вазиятлар содир этмоқдамиз. Лекин улардан тўғри фойдалана олмаяпмиз. Икки мағлубият қайд этганимиздан кейин ҳам йигитлар руҳан синиб қолишгани йўқ. Мен бу ҳолатдан албатта хурсандман.

— Тачмурод Агамуродовни жамоангизга келишини қандай баҳолайсиз?
— Буни муҳокама қилишимга ҳали эрта деб ўйлайман. Лекин у мураббий маслаҳатчи бўлиб келганлигини айта оламан. Тачмурод Шамакович билан ҳамкорликда фаолият олиб борамиз.

— “Навбаҳор”ни салоҳиятини қандай баҳолайсиз?
— “Навбаҳор” яхши ўйинчилар жамланган жамоа, охирги ўйинларини эътиборга олсак, уларга ўйинга бўлган иштиёқ бор. Мухлислар қўллаб-қувватлаши маромида. Яна шу нарсани таъкидлаб ўтардимки, чемпионатимизда жамоаларни жойлашуви жуда зич. Битта ғалаба жамоани олдинги ўринларга олиб чиқиши ёки мағлубият пастга тушириб юбориши мумкин. Чемпионатимиз йилдан-йилга кучаймоқда ва олдиндан натижаларни айтиш қийин.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 08:16, 29.04.2012.
Ўқилди: 5663 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.