Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Мустафо Байрамов: «Оғир ўйин бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"-"Бухоро" (1:1) учрашуви якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мустафо БАЙРАМОВ ("Навбаҳор" бош мураббийи):
— Ўйин жанговар руҳда бўлди. Бу ўйинга яхши тайёрланган эдик, охиригача курашдик. Ўйин охирида эса бизга омад кулиб боқмади, ҳимоядаги эътиборсизлигимиз бизни 3 очкодан маҳрум этди. Йигитлар бугун ғалаба учун майдонга тушишган эди. Бу — футбол, майдонда ҳар нарса бўлиши мумкин.

— Нима деб ўйлайсиз? Балки "Бунёдкор" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг йигитлар ўзларига юқори баҳо бериб юборишгандир?
— Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Бугунги ўйинга ҳам алоҳида тартибда тайёргарлик кўрган эдик. Айтдим-ку, ўйин охиридаги эътиборсизлик бизга қимматга тушди, охиригача ўйнаш керак эди.

— “Навбаҳор” ўйинга тайёр эмасдек туюлди?
— Нега? Бугун биз ҳаракат қилдик, “Бухоро” ҳам яхши жамоа. Улар ҳам майдонда яхши ҳаракат қилишди. Меҳмонларимиз Андижонда ҳам ғалаба қозонишган. Бизнинг ўйинга муносабатимиз жиддий эди. Лекин бу футбол, ғалаба қозонишни хоҳлаган эдик. Лекин буни амалга оширолмадик. Тушунинглар, бугун оғир ўйин бўлди. Бунақа ўйинлар бўлиб туради.

— Дуранг бугунги ўйинга мос эдими?
— Яна қайтараман, бугун биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Бизда Бойдадаев тўпни ошириб берган вазиятда Фоменкода вазият бўлди, Санжарда яхши вазият бўлди. Аммо гол бўлмади.

— Темур Султоновни Абдулазиз Султоновга алмаштирилишини қандай изоҳлайсиз?
— Темур чарчаб қолди ва хатоларга йўл қўя бошлади. Ўнг қанотдан ҳужумларни кучайтириш мақсадида Абдулазизни туширдик. Олдин у ерда Ғайрат ўйнарди, лекин ҳозир у ҳужум чизиғида. Биз ҳужумни кучайтириш мақсадида шу ишни амалга оширдик. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз ва "Олмалиқ" билан ўйинда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 08:17, 29.04.2012.
Ўқилди: 5520 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10577]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4725]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3317]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [3055]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2755]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2653]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1988]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1633]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1598]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик