“Шўртан” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмига “Шўртан” клуби бош мураббийи Игорь Криушенко ташриф буюрди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
— Ўйлашимча, футболчиларнинг миясида турган “бугун ғалаба қозонсак, биринчи ўринга кўтарилиб оламиз” деган хаёл кучли босим ўтказди, шекилли. Сафарда яхши ва ишончли ўйин намойиш этгандик. Шунинг учун бугун ҳам ўз мухлисларимиз кўз ўнгида чиройли футбол намойиш этиб, уларни хурсанд этишни мақсад қилгандик, аммо, бу режамиз амалга ошмади.
— Шогирдларингиз бугун сизнинг кўрсатмаларингизни бажара олишдими?
— Кимдир амалга ошира олди, лекин кимлардир унчалик ҳам ишончни оқлай олмади. Лекин бу билан у шогирдим яхши ўйнади, бу шогирдим атай ўйнамади дейиш фикридан йироқман.
— Рақибларнинг қайси чизиғи Сизга маъқул келди?
— Тўғрисини айтганда, ўйиндан олдин рақиб ўйинлари ва уларнинг қандай тактикада тўп суришларини ўрганиб чиққанлигим боис, ўз шогирдларимнинг кўрсатаётган ўйинларини кузатдим. Лекин, “Олмалиқ” яхши шаклланган жамоа эканлигини кўриниб турибди, барча футболчилар имкон бўлди дегунча қарши ҳужумга тезлик билан ўтяпти.
— Бугун тажрибали футболчилар иштиёқли футболчиларга қарши майдонга чиқди, тўғрими?
— Йўқ, мен гапингизга қўшилмайман. Чунки, “Олмалиқ” футболчиларини нафақат иштиёқли, балки улар ҳам тажрибалидир. Сабаби, уларнинг бир қатор футболчилари мамлакатнинг ўсмирлар, ёшлар, олимия ва миллий терма жамоалари тўп суришмоқда, халқаро турнирларда қатнашишмоқда. Шунинг учун уларни айни пайтда мамлакатнинг энг яхши футболчилари деб айтиш мумкин.